iPhone SE (2020), iPhone SE, iPhone 11, iPhone XR ва iPhone 8'ларни битта жойда таққослаймиз
Энг бой брендлардан бўлган Apple'нинг ҳажман кичик смартфонларига қизиқувчилар янги iPhone SE'ни харид қилиш ҳақида ўйлаб кўришларини маслаҳат берамиз. Нархи 399 АҚШ долларидан бошланувчи янги смартфон компаниянинг бюджет мобиллари қаторига кириш билан бирга, Apple'нинг энг арзон смартфони ҳамдир.
Қурилмаларига арзон нарх қўйиш билан компания 1 000 ёки 700 долларлик iPhone 11 Pro ёки iPhone 11 харид қилишни хоҳламайдиганларни ўзига жалб қилмоқчи. Қуйида iPhone SE'ни бошқа iPhone'лар билан техник жиҳатдан таққослаб кўрамиз.
Янги авлод iPhone SE бир неча йил олдин чиққан iPhone SE'нинг кўп жиҳатларини сақлаб қолган. Булар қаторига уй тугмаси ва қурилманинг кичик ҳажми киради. 4.7 диагональ экранли янги iPhone SE 4 дюйм дисплейга эга бўлган илк iPhone SE'дан бироз катта бўлса-да, бугунги кун стандардларига кўра, ҳажман барибир кичкина.
2016 йил чиққан iPhone SE ўз даврининг флагмани iPhone 6S каби A9 процессорида ишлаган. Келинг, қуйида бу тафовутларнинг барчасини жадвал кўринишида кўриб чиқамиз.
Apple iPhone SE 2020 | Apple iPhone SE | Apple iPhone 8 | Apple iPhone XR | Apple iPhone 11 | |
Экран ҳажми, резолюцияси | 4.7 дюйм Retina HD; 1,334x750 пиксел | 4 дюйм; 1,136x640 пиксел | 4.7 дюйм; 1,334x750 пиксел | 6.1 дюйм LCD Retina Display; 1,792x828 пиксел | 6.1 дюйм LCD Liquid Retina; 1,792x828 пиксел |
Пиксел зичлиги | 326 пиксел/дюйм | 326 пиксел/дюйм | 326 пиксел/дюйм | 326 пиксел/дюйм | 326 пиксел/дюйм |
Ўлчамлари (миллиметрда) | 138 x 67 x 7.3 | 123 x 58 x 7.6 | 138 x 67 x 7.3 | 150 x 76 x 8.38 | 151 x 76 x 8.3 |
Оғирлиги (граммда) | 148 | 113 | 148 | 194 | 194 |
Операцион тизими | iOS 13 | iOS 9.3 | iOS 11 | iOS 12 | iOS 13 |
Камера | 12 мегапиксел | 12 мегапиксел | 12 мегапиксел | 12 мегапиксел | 12 мегапиксел, (кенг), 12 мегапиксел (ультра-кенг) |
Олд камера | 7 мегапиксел | 1.2 мегапиксел | 7 мегапиксел | 7 мегапиксел | 12 мегапиксел |
Видео ёзув | 4K | 4K | 4K | 4K | 4K |
Процессор | Apple A13 Bionic | Apple A9 | Apple A11 Bionic | Apple A12 Bionic | Apple A13 Bionic |
Доимий хотира | 64GB, 128GB, 256GB | 16GB, 64GB | 64GB, 256GB | 64GB, 128GB, 256GB | 64GB, 128GB, 256GB |
Оператив хотира | расмий маълумот берилмаган | расмий маълумот берилмаган | расмий маълумот берилмаган | расмий маълумот берилмаган | расмий маълумот берилмаган |
Ташқи хотира уяси |
мавжуд эмас |
мавжуд эмас | мавжуд эмас | мавжуд эмас | мавжуд эмас |
Қувватлагич порти | Lightning | Lightning | Lightning | Lightning | Lightning |
Аудио жек | мавжуд эмас | мавжуд | мавжуд эмас | мавжуд эмас | мавжуд эмас |
Нархи* | $399 (64GB), $449 (128GB), $549 (256GB) | $399 (16GB); $499 (64GB) | $699 (64GB), $849 (256GB) | $599 (64GB), $649 (128GB) | $699 (64GB), $749 (128GB), $849 (256GB) |
*Жадвалда тақдимотда эълон қилинган нархлар кўрсатилган.
ЎҚИНГ: Apple флагман смартфон нархида... компьютер ғилдираги чиқарди!