Ишлаётган ҳолдаги Xiaomi Mi 9’нинг илк сифатли «жонли» суратлари унинг техник жиҳатларини ошкор этди
Xiaomi компанияси Mi 9 русумли флагман смартфонининг тақдимот кунини эълон қилганидан хабарингиз бор. Шундан сўнг у мазкур қурилманинг расмий суратини тарқатди.
ЎҚИНГ: Ниҳоят, Mi 9 тақдимот куни расман эълон қилинди – Xiaomi уни «жанговар фаришта» деяпти!
Мана, компаниянинг ўзи мана бу расмни эълон қилган:
Шундан сўнг Weibo ижтимоий тармоғидаги юзерлардан бири қуйидаги суратларни тарқатган:
Лекин энг қизиғи – кейинги расмлар: улар юқори сифатда олинган ва Mi 9’ни ёқиқ ҳолда, бор гўзаллиги билан намоён этган:
Мана, смартфон созламаларида у ҳақидаги маълумотлар акс этган бўлимга назар соламиз:
Гарчи хитойча ёзилган бўлса-да, ушбу флагман MIUI 10.0.1.1 график қобиғига эга эканлигини англаш қийин эмас. Шунингдек, у Qualcomm Snapdragon 855 процессорига, 6 гигабайтлик тезкор ва 128 гигабайтлик хотирага эга эканлиги ҳам кўриниб турибди.
ЎҚИНГ: Mi 8 флагманига «сиғмай қолган» муҳим бир жиҳат Mi 9’да бўлади!
Ва ниҳоят, градиент тусли яшил корпусга эга Mi 9 смартфонини орқа томонидан томоша қиламиз:
Мазкур флагманнинг турли хусусиятлари ҳақида кўпгина маълумотлар эълон қилганмиз. Аллақачон глобал бозорга чиқарилган айрим Xiaomi смартфонларини эса 819 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан сотиб олиш имкони бор. Айниқса, шу кунларда – акция доирасида бу харидингиз янада ёқимли ва манфаатли бўлади.
ЎҚИНГ: Қарши олинг: Terashop.uz’да «Баҳорий кайфият» акцияси!