«ЖОНЛИ» ВИДЕО: «алдоқчи» Lenovo Z5’нинг слайдерли Pro-версияси тайёр!

  •   DiMaX
  •  702
  •  06.09.2018 09:48

«ЖОНЛИ» ВИДЕО: «алдоқчи» Lenovo Z5’нинг слайдерли Pro-версияси тайёр!

Lenovo компанияси катта шов-шувлар билан мақтаниб, охир-оқибатда барчани лақиллатганича, iPhone X’нинг навбатдаги нусхаси бўлган Lenovo Z5 смартфонини тақдим этгани эсингиздадир? Хуллас, ишлаб чиқарувчи унинг «Pro» талқинини ҳам тайёрлабди.

ЎҚИНГ: «Алдоқчи» Lenovo Z5 барибир рекорд ўрнатди! Энди Mi 8 ва Honor Play’нинг аҳволини кўринг...

Lenovo Z5 Pro моделининг форм-фактори слайдер кўринишида, аммо сал ўзгачароқ ҳам. Унинг техник хусусиятлари ҳозирча номаълум, лекин куни кеча интернетда «жонли» видеоси тарқалди.

Кузатувчиларнинг фикрича, Lenovo Z5 Pro қурилмаси компаниянинг флагман смартфони бўлмайди. Унга Snapdragon 660, Snapdragon 670 ёки Snapdragon 710 процессори қўйилиши мумкин.

Дарвоқе, олд камераси слайдер механизми орқали экраннинг орқасидан чиқадиган смартфонлар қаторида Oppo Find X ҳамда Xiaomi Mi Mix 3 девайслари ҳам бор.

ЎҚИНГ: MWC 2018’да рекорд: энг антиқа дизайнли смартфонлар ва бошқа гаджетларни ким олиб келган?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!