«Камбағалбоп» Pixel смартфонлари тақдимотини Google расман эълон қилди

  •   DiMaX
  •  961
  •  17.04.2019 14:50

«Камбағалбоп» Pixel смартфонлари тақдимотини Google расман эълон қилди

Қидирув гиганти Pixel 3 ва 3 XL смартфонларини тақдим этганидан кейин уларнинг нисбатан арзон версиялари ҳақида ҳам хабарлар тарқалди. Terabayt.uz сайтида уларнинг «жонли» суратлари ва ҳатто видеолари ҳам эълон қилинган.

ЎҚИНГ: «Ҳамёнбоп» Pixel 3a ҳамда Pixel 3a XL смартфонлари аллақачон Google сайтига чиқди!

Google кеча эълон қилган янги промо-постерда: «Pixel дунёсида каттароқ бир нарса яқинлашиб келаётгани» таъкидланиб, 7 май санаси кўрсатилган. Кузатувчиларнинг фикрича, шу санада у Google I/O 2019 тадбири доирасида Pixel 3a ҳамда Pixel 3a XL смартфонларини намойиш этади.

«Ёрдам аллақачон йўлга чиққан» шиори эса, афтидан, «Қасоскорлар» туркумидаги фильмларнинг якуний қисми билан боғлиқ. Тахминларга кўра, унинг тугалловчи эпизодидан сўнг Pixel смартфонларида шу картина қаҳрамонлари акс эттирилган янги эмодзилар – Playmoji пайдо бўлади.

Дарвоқе, Pixel 3a ҳамда Pixel 3a XL смартфонларининг «камбағалбоп»лиги ҳам ўта нисбий. Яъни, гарчи компаниянинг стандарт Pixel 3 ва 3 XL моделларидан кўра арзон бўлса-да, умумий ўлчамлар билан қараганда улар анчагина қиммат.

ЎҚИНГ: Google’нинг «камбағалбоп» Pixel 3a смартфони Snapdragon 855 чипли Mi 9 нархида сотилади!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.