Samsung энг арзон 5G-смартфонини ҳам сиғимдор аккумулятор билан таъминлаяпти!
Жанубий кореялик техногигантнинг бешинчи авлод уяли алоқ тармоғини қўллаб-қувватловчи энг арзон смартфони Samsung Galaxy A42 модели бўлади. У ҳақдаги биринчи маълумотларни ўтган ойнинг охирида эълон қилганмиз.
ЎҚИНГ: Samsung иккита ҳамёнбоп ва оммабоп смартфонига флагманча функциялар қўшди!
Хитойнинг 3C регулятори маълумотлар базасида аллақачон Galaxy A42 5G моделининг айрим хусусиятлари пайдо бўлди. Аниқроғи – унинг литий-ионли батареяси хусусиятлари эълон қилинган. Маълум бўлишича, Samsung уни ўзининг Вьетнамдаги заводида ишлаб чиқармоқда:
Шундай қилиб, Galaxy A42 батареяси аниқ айтганда 4860 мА/соатлик ток сиғимига эга бўлади, лекин унинг номинал сиғими 5000 мА/соат деб кўрсатилса керак.
Galaxy A42 5G жорий йилнинг охирларида ёки кейинги йил бошида бозорга чиқрилиши кутилмоқда. Тахминларга кўра, ҳали 5G технологияси етиб бормаган мамлакатлар учун Samsung унинг 4G-версиясини ҳам тақдим этади.
ЎҚИНГ: Атиги 140 долларлик биринчи 5G-смартфонни ким тайёрлаётганини биласизми?