140 долларлик Redmi Note 9 (Redmi 10X) тақдимот куни эълон қилинди

  •   DiMaX
  •  3051
  •  25.04.2020 09:14

140 долларлик Redmi Note 9 (Redmi 10X) тақдимот куни эълон қилинди

Xiaomi корпорациясининг арзончи бренди энди Redmi Note 9 5G моделини, унинг Redmi Note 9 вариантини, энг арзон – Redmi 9 ҳамда Redmi 9a смартфонларини тақдим этиши кутилмоқда. Шулардан бирининг намойиш кунини Redmi расман эълон қилди.

ЎҚИНГ: MIUI 12 тақдимот куниёқ тарқатила бошлайди: дастлаб янгиланувчи смартфонлар рўйхати чиқди!

Биз аввалроқ Redmi Note 9 моделининг суратлари ва хусусиятларини эълон қилган эдик. Компания ушбу смартфонини 30 апрель куни бўлиб ўтадиган онлайн тадбирда тақдим этмоқчи.

Эсингизда бўлса, март ойининг бошида MIUI 11 график қобиғининг янги талқини кодларини текширган дастурчилар Redmi 10X 4G номли номаълум моделга дуч келишган эди. Энди маълум бўлдики, бу – глобал бозорга Redmi Note 9 модели остида чиқадиган смартфоннинг маҳаллий версияси экан.

ЎҚИНГ: Redmi K30 арзонлашди – Redmi K30i тақдимоти яқинми?

Redmi Note 9 (Redmi 10X) моделининг 6,53 дюймлик, тасвир аниқлиги 1080х2340 пикселлик IPS-экранга ва нақ 5020 мА/соатлик аккумуляторга эга бўлишини айтишмоқда. Унинг квадрокамераси 48 + 8 + 2 + 2 мегапикселлик датчикларни ўз ичига олади, олд камера эса 13 мегапикселлик аниқликда.

Бу смартфоннинг аппарат таъминоти асосини MediaTek Helio G85 процессори ташкил этади; уни 3-6 гигабайтлик тезкор ва 64-128 гигабайтлик ички хотирага эга вариантларда чиқаришади. Унинг нархи 140 доллардан бошланиши айтилаётир.

ЎҚИНГ: Xiaomi ёки Redmi смартфонингизга MIUI 12 келишини ҳозироқ текширишингиз мумкин!