15 сентябрда iPhone 12’ларни кутиб хомтама бўлманг!

  •   DiMaX
  •  1453
  •  10.09.2020 14:45

15 сентябрда iPhone 12’ларни кутиб хомтама бўлманг!

Купертинолик корпорация куни кеча кузги тақдимот маросимини 15 сентябрь куни, Apple Park кампусида ўтказишини эълон қилган эди. Apple ўша тадбирида айнан нималарни намойиш этишини айтмаяпти, фанатлар эса энг кўп тўртта моделдаги iPhone 12 смартфонларини кутишмоқда.

ЎҚИНГ: ЭКСКЛЮЗИВ: iPhone 12’ни биринчи марта «жонли» видеода ишлатиб кўрсатишди!

Лекин сўнгги хабарларга кўра, ушбу маросимда янги айфонлар тақдим этилмайди. Бу ҳақда дастлаб Bloomberg журналисти Марк Гурман (Mark Gurman) ёзган, кейин эса таниқли блогер Жон Проссер (Jon Prosser) ҳам тасдиқлаган эди.

Энди эса бу маълумотни машҳур инсайдер Эван Бласс (Evan Blass) ҳам тасдиқлади. У АҚШдаги уяли алоқа операторларидан бирининг реклама мактубидан олинган скриншотни эълон қилди:

Ушбу хатда ёзилишича, 5G тармоғини қўллаб-қувватловчи янги iPhone 12’лар учун олдиндан буюртма олиш 20 октябрь куни якунланади. Apple одатда янги маҳсулотлари учун бир ҳафта давомида аввалдан буюртма олади. Шундан келиб чиқадиган бўлсак, янги айфонларини у 13 октябрда намойиш этади.

15 сентябрдаги тақдимотга қайтадиган бўлсак, ўша куни янгиланган iPad Air планшети, Apple Watch Series 6 смарт-соати ва бошқа маҳсулотларини кўришимиз мумкин бўлади.

ЎҚИНГ: iPhone 12 чиққач, дунёдаги энг оммабоп смартфон янада арзонлашади!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!