15 хил Xiaomi смартфонлари энди янгиланмайди, 20 хилдагиси учун MIUI ишлаб чиқиш тўхтатилди!

  •   DiMaX
  •  2624
  •  15.10.2019 11:11

15 хил Xiaomi смартфонлари энди янгиланмайди, 20 хилдагиси учун MIUI ишлаб чиқиш тўхтатилди!

Xiaomi компанияси синовчи-дастурчилар учун MIUI 9.10.14 тест жамланмаси йўриқномасини эълон қилди. Унда расман маълум қилинишича, нақ 15 русумдаги Xiaomi ҳамда Redmi мобил қурилмаларига энди тизим янгиланишлари келмайди.

ЎҚИНГ: Барқарор MIUI 11 прошивкаси яна тўртта Xiaomi смартфонига етиб келди

MIUI янгиланишларидан маҳрум этилган қурилмалар қаторида қуйидаги смартфонлар ва битта планшет бор:

  1. Redmi Note 4X
  2. Redmi 4X
  3. стандарт ва илғор версиялардаги Redmi Note 5A
  4. Xiaomi 5C
  5. Xiaomi Max 2
  6. Xiaomi Note 2
  7. Xiaomi Mix
  8. Xiaomi Mi 5s
  9. Xiaomi Mi 5s Plus
  10. Redmi 5 Plus
  11. Xiaomi 5X
  12. Redmi 5A
  13. Redmi 5
  14. Xiaomi Mi Pad 3

ЎҚИНГ: Кўплаб Xiaomi смартфонлари эгаларини бир имкониятдан маҳрум этишди

Бундан ташқари, фойдаланишга таъсир этувчи муаммолар туфайли қуйидаги моделлар учун MIUI янгиланишларининг ишлаб чиқилиши ҳам вақтинча тўхтатилган:

  1. Xiaomi Mi Play
  2. Redmi 6A
  3. Redmi 6
  4. Mi Note 3
  5. Redmi Note 5
  6. Mi 6X
  7. Redmi 6 Pro
  8. Redmi Note 7
  9. Redmi Note 7 Pro
  10. Mi 6
  11. Mi Mix 2
  12. Mi 8 Youth Edition
  13. Xiaomi Max 3
  14. Xiaomi CC9
  15. Xiaomi CC9 Mito Custom Edition
  16. Xiaomi CC9e
  17. Xiaomi Mi 9 Pro
  18. Redmi Note 8 Pro
  19. Xiaomi Mi Pad 4
  20. Xiaomi Mi Pad 4 Plus

 Қолган русумлардаги девайслар учун MIUI 9.10.14 синов жамланмаси чиқаришга тайёргарлик кўришмоқда. Эслатиб ўтамиз, глобал сотувга қўйилган кўплаб Xiaomi телефонларини 610 000 сўмдан бошланувчи нархлар асосида Terashop.uz онлайн дўконимиздан сотиб олиш мумкин. Дарвоқе, «Хитойча Apple»нинг яқинда намойиш қилинган смартфонлари – Redmi Note 8 ва Redmi Note 8 Pro моделлари ҳам етиб келган.

ЎҚИНГ: 1 ноябргача смартфон олишга улгуринг, кейин IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш пулли бўлиб, нархлар ҳам ошади!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.