2019 йилда энг кўп пул топган YouTube-блогерлар: кучли учликда иккита болакай!

  •   DiMaX
  •  2953
  •  21.12.2019 08:26

2019 йилда энг кўп пул топган YouTube-блогерлар: кучли учликда иккита болакай!

Forbes нашри 2019 йил якунларига кўра энг кўп даромад олган YouTube каналларини эълон қилди. Қизиғи шундаки, ундаги кучли учликдаги икки нафар влогер – 8 ва 5 ёшли болалардир!

ЎҚИНГ: YouTube’нинг 2018 йилда энг кўп пул топган лидерлари

Кетма-кет иккинчи йилдирки, Райан Кажи (Ryan Kaji) энг сердаромад YouTube-блогер бўлиб келаётир. Жорий йилда 8 ёшли бу болакай Ryan World канали орқали жами 26 миллион доллар пул ишлаб олди. Бу унинг бултурги даромадидан 4 миллион долларга ошиқдир. У ўз каналидаги чиқишларида шунчаки янги ўйинчоқларни қадоғидан очиб, ўйнаб кўрсатади ва улар ҳақида фикрларини айтади, шунингдек, болалар учун ўргатувчи видеолавҳалар ҳам эълон қилиб боради.

2019 йилда энг кўп пул топган YouTube-блогерлар рўйхатида иккинчи ўринни Dude Perfect канали эгаллаган. Беш кишидан иборат бу жамоа жорий йилда каналдан 20 миллион доллар даромад кўрган.

Кучли учликни 5 яшар Анастасия Радзинская деган қизча якунлаб беради. Асли краснодарлик бўлган Настя болалар церебрал фалажи билан туғилган – шифокорлар унинг умуман гапира олишидан умид ҳам қилмаганлар. Бироқ унинг ота-онаси YouTube-канал очиб, қизининг қандай ютуқларга эришаётганини акс эттирувчи лавҳалар жойлай бошлашди.

Анастасиянинг саломатлиги яхшиланиб бораётир – касаллик аломатлари йўқолган; уларнинг оиласи эса ҳозирда Флоридага кўчиб ўтган. Бироқ уларнинг ўзлари ҳам қизчанинг YouTube юлдузига айланишини кутишмаган. 2019 йилда унинг канали 18 миллион доллар даромад келтирган, энг оммабоп видеоси эса салкам бир миллиард марта томоша қилинган!

ЎҚИНГ: 2019 йили YouTube’да энг оммалашган видеоларнинг учта рейтинги билан танишамиз

Мана, якунига етаётган йилнинг энг сердаромад YouTube-блогерлари ўнталиги ва уларнинг шу йилда топган пуллари қуйидагича:

  1. Райан Кадзи — $26 млн;
  2. Dude Perfect — $20 млн;
  3. Анастасия Радзинская — $18 млн;
  4. Rhett and Link — $17,5 млн;
  5. Jeffree Star — $17 млн;
  6. Preston (Preston Arsement) — $14 млн;
  7. PewDiePie (Феликс Кьельберг) — $13 млн;
  8. Маркипльер (Марк Фишбах) — $13 млн;
  9. DanTDM (Даниэль Миддлтон) — $12 млн;
  10. VanossGaming (Эван Фонг) — $11,5 млн.

Қизиғи шундаки, дунёдаги энг машҳур влогер – Феликс Чельберг (Felix Arvid Ulf Kjellberg) яқинда 2020 йили YouTube’ни тарк этишини айтганди. 2019 йили эса у ўзининг PewDiePie канали орқали 13 миллион доллар даромад олиб, еттинчи ўринда турибди.

Дарвоқе, YouTube’даги энг кўп «дислайк» олган видеолар ТОП-ўнталиги, 2019 йили унда энг оммалашган видеоларнинг учта рейтинги, биттагина смартфонда олган видеолари билан атиги бир ойда 1,6 миллион обуначи тўплаган қиз ҳақидаги мақолаларимиз ҳам сизга маъқул келса керак.

ЎҚИНГ: Энг машҳур блогерларнинг орқасида ким турибди?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!