Юз миллион обуначиси бор влогер YouTube’ни нега тарк этяпти?

  •   DiMaX
  •  1882
  •  17.12.2019 12:35

Юз миллион обуначиси бор влогер YouTube’ни нега тарк этяпти?

Феликс Чельберг дунёдаги энг оммабоп YouTube-блогер бўлиб, унинг PewDiePie канали юз миллиондан ошиқ обуначига эга. Куни кеча у мазкур платформадаги фаолиятини 2020 йилдан тўхтатишини маълум қилди.

ЎҚИНГ: YouTube’нинг пулли функциясидан Telegram орқали бепул ва рекламасиз фойдаланса бўлар экан!

Таъкидлаш керакки, PewDiePie – битта шахс томонидан юритилувчи YouTube-каналлар орасида юз миллионлик маррадан ошган илк вакилдир. Ушбу кўрсаткичга биринчи бўлиб ҳиндларнинг T-Series канали эришгани ҳақида ҳам ёзгандик.

Чельбергнинг сўзларига кўра, ушбу сервисда кейинги ўн йиллик фаолияти давомида у қаттиқ чарчаган ва шунчаки YouTube’дан дам олмоқчи. Мазкур платформага энди қачон қайтишини у маълум қилмаган.

Дарвоқе, YouTube’даги энг кўп «дислайк» олган видеолар ТОП-ўнталиги, 2019 йили унда энг оммалашган видеоларнинг учта рейтинги, биттагина смартфонда олган видеолари билан атиги бир ойда 1,6 миллион обуначи тўплаган қиз ҳақидаги мақолаларимиз ҳам сизга маъқул келса керак.

ЎҚИНГ: Энг машҳур блогерларнинг орқасида ким турибди?