24–25 май кунлари Xiaomi, Redmi ҳамда Poco смартфонлари ва бошқа девайсларини 40% гача чегирма билан олиш мумкин!

  •   DiMaX
  •  1437
  •  22.05.2021 09:29

24–25 май кунлари Xiaomi, Redmi ҳамда Poco смартфонлари ва бошқа девайсларини 40% гача чегирма билан олиш мумкин!

AliExpress онлайн савдо платформасининг Россияга мўлжалланган Tmall интернет-дўконида «Хитойча Apple» маҳсулотлари учун акция эълон қилинди. Унинг доирасида Xiaomi экотизимига кирувчи турли гаджетлар учун 40 фоизгача чегирмалар тақдим этилади.

ЎҚИНГ: Энг кўп сотилган ва энг кўп даромад келтирган смартфонлар: иккала рейтингда ҳам илк тўртта ўрин битта компанияники!

«Зўр янгилари супернархларда» («Крутые новинки по суперценам») деб номланган ушбу акция доирасидаги чегирмалар фақат 2021 йилнинг 24 ва 25 май кунлари амал қилади.

Бунда энг катта арзонлашув Redmi Note 10 смартфони харидида амал қилади – барча чегирмалар ва купонлардан фойдаланган ҳолда, унинг тезкор/ички хотираси 4/64 гигабайтлик вариантини одатдагидек 18 990 рублга эмас, балки 11 590 рублга олса бўлади.

Акция доирасида 8/256 гигабайтлик Poco X3 Pro моделини 26 990 рубль ўрнига 21 990 рублга, асли нархи 14 490 рубль бўлган 4/128 гигабайтлик Poco M3 смартфонини эса 11 790 рублга олиш мумкин. Шунингдек, бошқа турли девайсларга ҳам чегирмалар эълон қилинган.

Демак, ҳозир Россияда бўлиб турган мухлисларимиз расмий сайтдаги тегишли саҳифага мана бу ҳавола орқали ўтиб, чегирмалардан фойдалансалар бўлади. Агар яқинларингиздан кимдир айни дамда ушбу мамлакатда бўлса – бу янгиликни уларга етказиб қўйишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Қуввати икки кунга етувчи POCO M3 Pro 5G чиқди: бренднинг бирорта Xiaomi ёки Redmi смартфонига ўхшамаган илк модели!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!