Poco бренди остидаги 185 долларлик 5G-смартфон тайёр!

Dimensity 700 чипли Poco M3 Pro 5G аккумулятори 5000 мА/соатлик бўлиб, 18 ваттлик тезкор қувватлана олади. 6,5 дюймлик, 90 герцлик экрани эса FHD+ форматида тасвир узатишга қодир.

Redmi Note 10S тақдимот куни, расмий саҳифаси, суратлари ва қадоқ таркиби эълон қилинди

Компания мобил фотография ишқибозлари учун Redmi Note 10S ажойиб танлов бўлишини таъкидлаган. Унда 64 МПлик квадрокамера, Helio G95 чипи, 33 Вт тезкор қувватланувчи 5000 мА/с аккумулятор қўлланмоқда.

Xiaomi тан олишга мажбур бўлди: Redmi’нинг янги смартфонларида «ишкал» бор!

Гарчи муаммо мавжудлигини тан олган бўлса-да, компания кишиларни ваҳима қилмасликка чақирган ва бу нуқсонлар жуда кам сонли Redmi Note 10 смартфонларида учраётганини таъкидлаган.

165 доллардан бошланувчи Redmi Note 10, Note 10 Pro ва Note 10 Pro Max тақдим этилди!

MIUI 12 график қобиғи остидаги Android 11 тизимли ушбу учта смартфонда ҳам AMOLED-матрицали экран қўлланган. Иккитасининг корпуси шишадан ишланган ва IP52 стандартига кўра муҳофаза этилган.

Redmi Note 10 тақдимотидан олдин уни 10 дақиқалик анбоксинг видеосида батафсил томоша қиламиз!

Компания аллақачон Ҳиндистондаги дўконларга ва уяли алоқа операторларига смартфонларни жўната бошлаган. Қўшни Покистондаги блогер эса улардан бирини қўлга киритиб, анбоксинг видеосини эълон қилди!

AMOLED экранли Redmi Note 10’ни илк бор ёқиқ ҳолатида «жонли» кўрамиз!

«Телефон ҳақида» бўлимида акс эттирилган ёзувларга кўра, смартфон 128 гигабайтлик доимий хотирага эга ҳамда MIUI 12 график қобиғи бошқаруви остида ишлайди.

4 март куни Xiaomi'нинг сизга тайёрлаган яна бир совғаси бор!

Ушбу совға сизни хурсанд қилиши аниқ.

РАСМАН: Redmi Note 10’лар кутилганидан олдинроқ чиқади!

Realme кучайиб бораётгани сабабли, Xiaomi янги авлод камерофонларини «тажовузкор» нархларда чиқаряпти. Тахминларга кўра, улар 108 мегапикселлик камерага эга энг арзон смартфонлар бўлиши керак.

Тўрт хил Redmi Note 10 ҳамёнбоп камерофони тақдимот куни билан дўконга чиқди!

Realme кучайиб бораётгани сабабли, Xiaomi янги авлод камерофонларини «тажовузкор» нархларда чиқариши маълум бўлган.

108 МПлик энг арзон камерофон намойиш кунини Redmi расман айтди

Xiaomi India бошқарувчи директори ҳамда глобал вице-президент Ману Кумар Жайн ўзининг Twitter-аккаунтида Redmi Note 10 туркумидаги камерофонларнинг тизер видеоини эълон қилди.

Redmi Note 10’нинг илк тизери: «ёнғоқчақар»нинг муносиб издоши!

«Кичкина Кинг-Конг»нинг қайтиши ҳақидаги постер ушбу туркумдаги янги смартфоннинг тақдимоти яқин эканлигидан далолат беради. Демак – RedmI Note 10 модели ҳам Redmi Note 7 каби пишиқ бўлиши кутилмоқда!

«Тажовузкор» нархли Redmi Note 10 ҳамда Note 10 Pro: тақдимот куни, ранглари ва техник хусусиятлари

Смартфонлар 700-сериядаги Qualcomm процессори билан чиқарилади; катта эҳтимол билан, бу Snapdragon 750G моделидир. Лекин уларнинг 5G тармоғини қўлламайдиган версияси ҳам бўлиши кутилмоқда.

Redmi Note 10 хусусиятлари ва «жонли» расмларини TENAA фош этди!

Қурилманинг бош камера блоги умуман ўзгача – Honor смартфонларини эслатади. Улар билан чалкаштириб юбормаслик учунми, янги смартфоннинг орқа панелида йирик қилиб Redmi брендининг номи туширилган.

Redmi 10X ўта арзонлашди, чунки... тез кунларда Redmi Note X чиқади!

Redmi Note X яқинда тақдим қилинган «енгиллаштирилган» флагман – Xiaomi Mi 10T Lite моделининг ребрендинг қилинган, шу билан бирга янада кучайтирилган варианти бўлади.

150 долларлик Redmi Note 10 – арзонлаштирилган Xiaomi флагманининг яхшиланган версияси!

Инсайдер хабари ўз тасдиғини топса, бу модел 108 мегапикселлик камерали илк Redmi смартфони бўлади. Кутилаётганидек 150 доллари атрофида баҳоланса, унинг оммабоп телефонлардан бири бўлиши аниқ.

Атиги 150 долларлик Redmi Note 10 билан Redmi Note 10 Pro’нинг асосий фарқи нимада?

Redmi Note 10 ҳам, унинг Pro-версияси ҳам яхши камера, сиғимдор аккумулятор ва диагоналига 6,67 дюймлик экранга эга бўлишини айтишмоқда. Уларда кадр янгиланиш частотаси 120 герцга тенг. Лекин...

Redmi Note 10 туркумидаги бир нечта 5G-смартфон аллақачон тайёр! (учта «жонли» расм)

Экранда акс этишича, смартфон чипсети 2,4 ГГц.лик; MediaTek чиплари орасида эса фақат Dimensity 800U шунақа. Демак – Redmi Note 10 туркумида камида учта моделда смартфон чиқади.

Кутилмаганда бенчмаркда Redmi Note 10 қўлга тушди!

Xiaomi бу фаблетини MediaTek Dimensity 820 процессори базасида яратган. Redmi Note 10 яна кўп модулли камера, 8 ГБлик тезкор хотира ва Android 10 операцион тизими билан ҳам таъминланган.

«Суперсамарадор» Redmi Note 10 5G аллақачон TENAA’да: «жонли» суратлари ва хусусиятлари

Redmi Note 10 5G энг сўнгги – Android 10 операцион тизими базасида тайёрланган MIUI 12 график қобиғига эга. Xiaomi ўтган йилги графигига амал қилса, бу смартфонини шу ёзда намойиш қилади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш