Америкаликлар энг кўп қайси смартфонларни харид қилишяпти?

  •   DiMaX
  •  2810
  •  13.08.2020 11:53

Америкаликлар энг кўп қайси смартфонларни харид қилишяпти?

Canalys таҳлил компанияси жорий йилнинг иккинчи чораги охирида дунё смартфон бозорида хитойлик компания етакчилик қилган. Глобал рейтингга кўра, Samsung савдолари энг кучли пасайган, лекин у барибир Apple’дан кўп смартфон сотишга эришган.

ЎҚИНГ: Бешта нарх тоифасидаги энг зўр Android-смартфонлар (AnTuTu рейтинглари, 2020 йил июль)

Лекин АҚШ смартфон бозорида барибир купертиноликларга етадигани топилмаган. Apple бу ерда нафақат етакчилик қиляпти, балки энг яқин рақибидан ҳам икки бараварга кўп смартфон сотишга муваффақ бўлган.

Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, жорий йилнинг иккинчи чорагида АҚШ бозорида 15 миллиондан ошиқ турли русумлардаги iPhone’лар сотилган. Samsung эса океан ортида атиги 7,4 миллионта ақлли телефонини реализация қила олган. Жанубий кореяликларнинг бу кўрсаткичи ўтган йилнинг шу давридагиси билан айнан бир хил, Apple эса ўз юртида савдо ҳажмини 10 фоизга оширган. Қуйидаги жадвалдан кўришимиз мумкинки, купертиноликлар ўтган чоракда АҚШ смартфон бозорининг 47,1 фоизини, Samsung эса 23,2 фоизини банд этган:

Кучли бешликка яна LG, Lenovo (Motorola бренди) ва TCL компаниялари кирган, лекин уларнинг бозордаги улуши тегишлича 11, 6,9 ва 4,0 фоизга тенг, холос.

Қолган барча брендларнинг улушини жамлаганда бозорнинг 7,7 фоизига тўғри келади; бир йил аввал мазкур кўрсаткич 11,1 фоизга тенг бўлган. Умумий ҳисобда АҚШ смартфон бозори бултургига нисбатан 5 фоизга пасайган.

ЎҚИНГ: iPhone 12 борасидаги нохуш хабарни Apple расман тасдиқлади

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.