Бешта нарх тоифасидаги энг зўр Android-смартфонлар (AnTuTu рейтинглари, 2020 йил июль)

  •   DiMaX
  •  2851
  •  10.08.2020 14:08

Бешта нарх тоифасидаги энг зўр Android-смартфонлар (AnTuTu рейтинглари, 2020 йил июль)

Сўнгги кунларда оммабоп AnTuTu бенчмарки жамоаси смартфонларнинг самарадорлиги бўйича тўртта рейтинг эълон қилган. Булар – июль ойидаги энг кучли флагманларнинг хитойча ва глобал рейтинглари; ҳамёнбоп смартфонларнинг хитойча ва глобал рейтинглари. Шунингдек...

ЎҚИНГ: AnTuTu энг кучли мобил процессорлар рейтингини чиқарди

Юқоридагилардан ташқари, AnTuTu жамоаси июль ойи ҳолатига кўра Android-смартфонларни нархи ва самардорлигининг ўзаро мослиги бўйича ҳам текширган. Мазкур тадқиқот натижаларини у қурилмаларнинг нарх тоифасига кўра тўртта рейтингда акс эттирган.

Энг арзон – 1499 юангача (215 АҚШ долларигача) нархдаги смартфонлар орасида Redmi брендининг бултурги флагмани – Redmi Note 8 Pro моделига бас келадигани топилмаган:

Ушбу нарх категориясидаги кучли смартфонлар ўнталигига яна Honor 9X, Redmi 9, Honor Play 4T Pro, Redmi K30i 5G, Redmi 10X 4G, Redmi K30, Redmi Note 8 ва Vivo Y5s моделлари кирган.

ЎҚИНГ: AnTuTu июль рейтингида ТОП-учталикка кирган Redmi флагмани махсус версияда чиқяпти!

Иккинчи гуруҳ – 1500 дан то 1999 юангача (215–287 долларлик) нархдаги смартфонлар орасида ҳам «Хитойча Apple»нинг арзончи бренди вакили – Redmi 10X модели ғолиб.

Ҳамёнбоп смартфонлар тоифасида яна Redmi K30 5G, Honor 20 Pro, Redmi K30 5G, Honor X10, Huawei Nova 6 SE, Xiaomi Mi Youth Edition 5G, Vivo Y70s ҳамда Oppo A92s моделлари ҳам нархига муносиб, деб топилган.

ЎҚИНГ: Энг қизиб кетувчи ва энг қизимайдиган смартфонлар (Master Lu рейтинги, 2020 йил 2-чорак)

Нархи 2000 – 2999 юанлик (287–431 долларлик) телефонлар орасида эса Vivo компаниясининг ўйинбоп IQOO Z1 5G модели шоҳсупага чиққан.

Мазкур нарх тоифасида яна Redmi K30 5G (8/128 ГБ), iQOO Neo 3, Realme X50 Pro Player Edition, Meizu 16T, Huawei Nova 6, Honor V30 5G, Redmi 10X Pro 5G, Huawei Nova 5 Pro ҳамда Oppo Reno Ace смартфонлари ўз нархига арзийдиган самарадорликка эга.

ЎҚИНГ: iQOO Z1 5G тақдим этилди: флагман процессорли илк смартфон – атиги 309 доллардан!

Нисбатан қиммат, яъни 3000–4499 юандан (431–646 доллардан) сотилаётган смартфонлар орасида ўз нархига энг муносиби Redmi K30 Pro бўлиб чиққан. Айтиш керакки, июлдаги иккита рейтингда у айни шу компаниянинг энг зўр смартфони – Xiaomi Mi 10 Pro флагманини ортда қолдириб, кучли учликка кирган эди.

Ушбу тоифада кучли ўнталикка яна iQOO 3, Black Shark 3, Oppo Ace 2, Meizu 17, Honor V30 Pro 5G, Xiaomi Mi 10, OnePlus 8, Meizu 17 Pro ҳамда Huawei Mate 30 смартфонлари кирган.

ЎҚИНГ: 394 долларлик Redmi K30 Pro минг долларлик iPhone 11 Pro Max’ни жангга чорлади! («жонли» видео)

Ва ниҳоят, 4500 юандан (646 доллардан) қиммат бўлган флагманлар гуруҳида ўз нархини оқлайдигани Xiaomi Mi 10 Pro экан.

Энг зўр смартфонлардан яна Oppo Find X2, Vivo X50 Pro+, Vivo NEX 3S 5G, OnePlus 8 Pro, Oppo Find X2 Pro, Honor 30 Pro+, Vivo NEX 3 5G, Huawei Mate 30 ва Snapdragon 865 чипли Samsung Galaxy S20 5G флагманлари ҳам нархига яраша тезкорликка эга.

Эътибор берган бўлсангиз, юқоридаги бешта рейтингдан нақ тўрттасида Xiaomi вакиллари етакчи – мана, нима учун унга ҳамма қизиқади! Ҳали булар ҳолва, чунки...

ЎҚИНГ: AnTuTu рейтингини «портлатган» флагманнинг номи ва тақдимот санасини Xiaomi расман эълон қилди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!