Америкаликларнинг ўзлари қайси iPhone’ларни кўпроқ олишяпти?

  •   DiMaX
  •  1733
  •  07.01.2021 13:52

Америкаликларнинг ўзлари қайси iPhone’ларни кўпроқ олишяпти?

Ўтган йилнинг учинчи чорагида дунё бўйича энг кўп сотилган смртфонлар рейтингида биринчи ва иккинчи ўринларни Apple’нинг иккита модели эгаллаган эди. Consumer Intelligence Research Partners агентлиги эса 2020 йилнинг куз ойларида АҚШда қайси айфонлар кўп сотилганини эълон қилди.

ЎҚИНГ: ТОП-10: Энг харидоргир 5G-смартфонлар рейтингида кутилмаган лидер!

Тадқиқотлар натижаларига кўра, ўтган йилнинг октябрь–ноябрь ойларида янги чиққан – ўн иккинчи авлод айфонлар юқори даражада талабгир бўлган. Туркумнинг тўртала вакили – iPhone 12, iPhone 12 Pro, iPhone 12 Pro Max ҳамда iPhone 12 mini моделлари айфон бозорининг нақ 76 фоизини эгаллаб олган.

Уларнинг орасида айнан стандарт модели америкаликларга кўпроқ маъқул келган – харидорларнинг 27 фоизи шуни танлаган. Янги оиланинг энг кичкинтойи – iPhone 12 mini эса кутилганидек сотилмаган – унинг ҳисссига бор-йўғи 6 фоиз тўғри келган!

ЎҚИНГ: iPhone 12 mini сотиб олиш учун тўртта сабаб

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.