iPhone 12 mini сотиб олиш учун тўртта сабаб

  •   DiMaX
  •  1797
  •  12.12.2020 16:45

iPhone 12 mini сотиб олиш учун тўртта сабаб

Apple корпорациясининг бу йил куздаги смартфонлари орасида кутилмаган – номида «mini» қўшимчали модел пайдо бўлди. Биз шу кунгача iPhone 12 mini ҳақида бир қатор маълумотлар, шу жумладан, смартфоннинг тўлиқ техник жиҳатларини ҳам эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: iPhone 12 mini: энг кичкина 5G-смартфоннинг катта нуқсони топилди

Гарчи камчиликлардан холи бўлмаса-да, iPhone 12 mini смартфонининг ўзига яраша устунликлари ҳам мавжуд. Қуйида ушбу моделдан харид қилишга асос бўла олувчи тўртта сабабни келтириб ўтамиз.

  1. Ҳақиқатан ихчам смартфон

iPhone 12 mini модели – бунчалик кичкина корпусли ягона флагман, шу билан бирга ҳозир дунёдаги энг ихчам 5G-смартфон ҳамдир. Айтиш мумкинки, бу – смартфонлар тобора катталашиб бораётган бугунги кунимизда Apple’нинг дадил тажрибаси ҳисобланади. Агар бу модели бозорда муваффақият қозонса, купертинолик техногигант кейинги йил унинг давомчисини чиқариши мумкин.

Умуман олганда, бу – энг илғор процессор ва OLED-дисплейга эга, шу билан бирга кафтга бемалол ўрнашадиган ягона смартфондир.

ЎҚИНГ: iPhone 12 mini рекордини фақат ҳали чиқмаган Galaxy S21 синдириши мумкин!

  1. Ўн иккинчи авлод айфонларнинг энг арзони

iPhone 12 туркумининг энг ихчам вакили бўлишдан ташқари, iPhone 12 mini уларнинг энг арзони ҳамдир. Унинг нархи 699 АҚШ долларидан бошланади; тўғри, шу пулга бирор хитойлик смартфонсознинг каттароқ телефонини олиш ҳам мумкин, лекин буниси барибир айфон-да!

  1. Кичкина корпусда катта экран

iPhone 12 mini корпуси iPhone SE 2020 (ёки iPhone SE 2) моделиникидан кичкинароқ, лекин дисплейи уникидан катта!

Диагоналига 5,4 дюймлик дисплейда ҳарф териш ҳам, фильмлар томоша қилиш ҳам қулай.

  1. Камераси стандарт iPhone 12 флагманидаги каби

Ҳа, купертиноликлар ихчам айфоннинг камераси борасида зиқналик қилишмаган. Унинг барча камералари худди базавий – 6,1 дюймлик iPhone 12 флагманидаги камералар билан бир хил. Кундузи ҳам, тунда ҳам, зўр суратга олишидан келиб чиқиб, iPhone 12 mini моделини сайёрамиздаги энг зўр ихчам камерофон, дейиш мумкин.

ЎҚИНГ: iPhone 12’ларнинг нурланиш даражаси эълон қилинди – кутилмаган биттаси энг хавфлиси экан!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!