AMOLED-дисплей, 64 МП камера, NFC ва 12 ГБгача «оперативка»ли 5G-смартфон – €329дан бошланувчи нархларда!

  •   DiMaX
  •  484
  •  12.06.2021 12:02

AMOLED-дисплей, 64 МП камера, NFC ва 12 ГБгача «оперативка»ли 5G-смартфон – €329дан бошланувчи нархларда!

«Асло қотмас» смартфонлар чиқариб келаётган OnePlus компанияси бултур энг арзон смартфони – OnePlus Nord моделини чиқарган эди. Gizmochina нашри уни «энг яхши арзон 5G-смартфон, дея эътироф этган.

ЎҚИНГ: iPhone SE 2020 vs Pixel 4a vs OnePlus Nord: камера жангида кутилмаган ғолиб! (видео)

Компания кейинчалик ушбу туркумда ҳамёнбоп OnePlus Nord N10 5G ҳамда OnePlus Nord N100 моделларини ҳам тақдим этган ва Consumer Reports таҳлил компанияси уларни ўз нарх тоифасидаги энг кучли автономликка эга смартфонлар, дея тан олган. Энди эса сериянинг янги вакили – OnePlus Nord CE 5G ҳам намойиш этилди. Янги смартфон бултурги OnePlus Nord’нинг соддалаштирилган версиясидир: ташқи қиёфаси унга ўхшайди, аммо техник хусусиятлари ўзга.

Компания бу телефонини NFC модули ҳамда Bluetooth 5.1 интерфейси билан таъминлаган. Унда иккита nanoSIM картаси учун слот ва стандарт қулоқчин тирқиши ҳам бор. Смартфонда саккиз ядроли Snapdragon 750G процессори қўлланган, компания уни 8 ёки 12 ГБлик тезкор, 128 ёхуд 256 ГБлик доимий хотирали конфигурацияларда таклиф этади.

OnePlus Nord CE диагоналига 6.43 дюймлик, AMOLED-матрицали экранга эга. Дисплейда кадр янгиланиши 90 герцлик, тасвир аниқлиги эса FHD+ форматида. Экраннинг юқори чап бурчагида ўйилган тирқишда 16 мегапикселлик селфи сенсори жойланган.

OnePlus Nord CE бош камераси учталик: 64 МПлик асосий модул (f/1.79 диафрагмали), кенг бурчакли объективга эга 8 МПлик сенсор (f/2.25) ҳамда аниқлиги 2 МПлик (f/2.4) макрокамера. Камера тунги съёмка режимини, шунингдек Portrait Mode, UltraShot HDR ҳамда саҳналарни таниб олувчи AI Scene Detection интеллектуал функциясини қўллаб-қувватлайди. Смартфонни қулфдан чиқариш учун олд камерада юзни таниш тизими, шунингдек, бу нарх тоифасида ноёб ҳисобланувчи экраности дактилоскоп ҳам мавжуд.

ЎҚИНГ: AnTuTu: Май ойида эгасини рози қилган смартфонлар рейтингида бултурги флагманлар етакчи!

OnePlus Nord CE аккумулятори 4500 мА/соатлик бўлиб, унда компаниянинг ўз ишланмаси – Warp Charge 30 Plus тезкор қувватлаш технологияси жорий этилан. Унинг ёрдамида смартфон батареясини нолдан бошлаб 70 фоизгача тўлдириш учун 30 дақиқа вақт кифоя қилади.

Ишлаб чиқарувчи Nord CE 5G моделини қадоқданоқ Android 11 операцион тизими ҳамда OxygenOS 11 график қобиғи билан таъминлаган; у эса тўқранг интерфейсни, Always-On Display ҳамда Zen Mode режимларини ўз ичига олган. OnePlus бу смартфонини уч йилгача янгилаб туришни ваъда қилмоқда: икки йиллик операцион тизим (Android 12 ва Android 13) апдейтлари ҳамда уч йиллик хавфсизлик патчлари.

Мазкур гаджетга бағишлаб OnePlus тайёрлаган расмий видеороликни томоша қиламиз:

OnePlus Nord CE 5G аллақачон Европа бозорига чиқди: унинг тезкор/ички хотираси 8/128 ГБлик варианти учун 329 евро, 12/256 гигабайтлиги учун эса 399 евро миқдорида нарх белгиланган.

ЎҚИНГ: Дунё смартфон бозорининг 70 фоизи шу бештагина компанияга тегишли!