Android 10’гача аллақачон янгиланган смартфонлар ҳамда ундаги ўзгаришлар рўйхати – Galaxy A50 мисолида

  •   DiMaX
  •  2758
  •  27.04.2020 11:51

Android 10’гача аллақачон янгиланган смартфонлар ҳамда ундаги ўзгаришлар рўйхати – Galaxy A50 мисолида

Қидирув гиганти Android 10 тизимини 2019 йилнинг кузида чиқарган бўлса ҳам, уни дастлаб ўзининг Pixel деб номланган қурилмаларига тарқатган. Google компанияси одатда мобил операцион тизимининг ҳар бир янги талқинини аввало ўзининг Pixel смартфонларига тарқатади. Шундан кейин бошқа компанияларнинг, асосан флагман смартфонлари ушбу янгиланишни олади.

ЎҚИНГ: Сиз кутган функция қайси Android-смартфонларга қайтяпти – Google аниқлик киритди

Ҳар бир смартфонсоз ўз қурилмалари учун тизим янгиланиш муддатини ва бу апдейт дастлаб қайси минтақаларда тарқатилишини ўзи белгилайди. Шунингдек, компаниялар Google томонидан тақдим қилинган тизим график кўринишини ўз қурилмалари учун мослаштиради (One UI, EMUI, MIUI... каби) ва бу мослаштирилган дастурий таъминот график қобиқ деб номланади.

Тизим янгиланишидан сўнг қўшиладиган қўшимча имкониятлар ҳам шу график қобиқ билан боғлиқ. Масалан, Huawei смартфонлари тизим янгиланишидан кейин ўзгаришлар унча кўзга ташланмаса, Samsung Galaxy сериясида аксинча, кўриниши ва имкониятлар ўзгарганлиги яққол сезилиши мумкин.

Ҳозиргача қуйидаги рўйхатда кўрсатилган смартфон моделларини Android 10 тизимига янгиланиш жараёни бошланган. Яъни, маълум бир давлатлар фойдаланувчилари тизим янгиланишини қабул қилишган бўлса, бошқаларга эса яқин кунларда келиши режалаштирилган.

Samsung Galaxy смартфонлари: S10 серияси ва S10 5G, M20 ва M30, Note 10 серияси, Note 9, S9 серияси, A90 5G, A50s, A30, A70, A70s, A6 (2018), A40, A80, A50, A7 (2018), M30s, Fold, A10s, A6 Plus, J6, A10, A20e, A30s.

Xiaomi ҳамда унинг Redmi бренди смартфонлари: Mi A2, Mi A2 Lite, Mi A3, Mi 8, Mi 8 Pro, Mi 8 SE, Mi 9T, Mi 9 SE, Mi 9 Lite, Pocophone F1, Redmi Note 8 Pro.

Huawei ва унинг Honor бренди смартфонлари: P20 ва P20 Pro, P30 ва P30 Pro, Mate 20 ва Mate 20 Pro, Mate 20 X ва Nova 5T.

ЎҚИНГ: Дунёдаги энг кучли смартфон, процессор ва прошивкалар ТОП-ўнталиклари (Master Lu рейтинглари, 2020 йил 1-чорак)

Юртимизда 2019 йилнинг энг машҳур смартфонларидан бири бўлган Samsung Galaxy A50 (SM-A505FN) модели ҳам 2020 йилнинг 9 апрелидан айнан Ўзбекистон учун мўлжалланган One UI 2 график қобиғи билан Android 10 тизимини қабул қилишни бошлади.

Samsung Galaxy A50 смартфонига ушбу янгиланиш билан келган баъзи янги имкониятлар ҳақида маълумот бериб ўтамиз:

- Тизимни янгилаганингиздан сўнг, айрим иловалар, жумладан, Калькулятор, Samsung Internet, Samsung Health ва Samsung Notes кабилар алоҳида янгиланиши зарур.

- Тўқранг (тунги) режим энди олдингидек мавзу (тема) сифатида эмас, балки тўлиқ тизим ва барча иловаларда фаол бўлади. Бу режим батарея қувватини тежаши ҳақида ҳам бир неча марта хабар бергандик.

- Илова белгилари ва тизим ранглари анча тиниқлашган, ёзувларни ажратиб олиш ҳам осонлашган.

- Ойналарни очиш ва ёпишдаги анимациялар яхшилангани ҳисобига тизим ҳам қотмасдан ва тезроқ ишлаши яққол сезилади.

- Тизимни имо-ишоралар (жесты) орқали бошқариш баъзиларга қулай ва вақтни тежаши мумкин. Шу сабаб янги навигация ишораларини албатта синаб кўринг.

- Бармоқ изи сканери ишлаш тезлиги ҳақиқатан яхши томонга ўзгарган, шунингдек, экран ўчиқлигида бармоқ изи белгисини кўрсатиш учун созламалар қўшилган.

- Батареядан фойдаланиш менюсида энди батафсилроқ маълумотлар кўрсатилган.

- Рақамли саломатлик: телефондан фойдаланишни текшириб туриш учун режалар ўрнатинг, чалғимасликка ёрдам бериш учун Фокус режимидан фойдаланинг, ота-она назоратлари ёрдамида фарзандларингиз фаолиятини кузатиб боринг.

- «Мои файлы» ва «Контактлар» иловаларидан ўчирган маълумотларингизни маълум вақт сақлаб туриш ва керак бўлганда тиклаб олиш учун «Корзина» функцияси қўшилган.

- Янги тизим тезкор ва доимий хотирада ҳам олдингисига қараганда камроқ жой олган.

- Шунингдек, камера, браузер, календар, эслатмалар, калькулятор иловаларига ҳам янгиликлар қўшилган.

@gsmgurus_FAQ канали билан ҳамкорликда тайёрланди.

ЎҚИНГ: Қиёс: Galaxy A51 vs Galaxy A50

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!