Android 9 Pie’га ўтмоқчимисиз? Ёдда тутинг: орқага йўл йўқ!

  •   DiMaX
  •  2112
  •  09.08.2018 11:36

Android 9 Pie’га ўтмоқчимисиз? Ёдда тутинг: орқага йўл йўқ!

Google компанияси Android 9’нинг финал версиясини 20 августда чиқариши кутилган эди. Аммо қидирув гиганти 6 августдаёқ уни тақдим этди ва бу талқиннинг «Pie» – «Пирог» деб номлангани аниқ бўлди.

ЎҚИНГ: Google ОС Android 9.0 ни чиқармоқчи

Янги талқиндаги операцион тизимнинг тақдимот куниданоқ Pixel, Pixel XL, Pixel 2, Pixel XL 2 ҳамда Essential Phone смартфонларини бу версиягача янгилаш имкони тақдим этилган.

Шундан икки кун ўтиб, яна иккита смартфон модели учун Android 9 Pie’га асосланган прошивка чиқди. Булар – Nokia 7 Plus ҳамда Xiaomi Mi Mix 2S русумли мобил телефонлардир.

ЎҚИНГ: Nokia ва Xiaomi’нинг иккита смартфони аллақачон Android 9.0 Pie’гача янгиланди. Навбатда қайсилари?

Лекин масаланинг иккинчи томони ҳам бор экан: Gizchina нашрининг ёзишича, Android 9 Pie талқинидаги тизимга битта нохуш янгилик ҳам татбиқ этилган. Яъни, бу версиягача янгиланган смартфонни Android’нинг олдинги талқинларига, ҳатто бошланғич созламаларидаги Android’га ҳам қайтариш имкони бўлмас экан!

Ушбу опция аслида Android’нинг аввалги талқинларида ҳам мавжуд бўлган, аммо уни танлаш ихтиёрий эди. Google уни энди мажбурий шарт тарзида жорий қилибди – Android 9 Pie талқинига ўтгач, ортга йўл йўқ!

Хулласи калом, агар сизнинг смартфонингизга ҳам эртами-кечми Android 9 Pie апдейти «ҳаво орқали» келиб қолса, янгилашдан аввал шуни эътиборга олишингизни тавсия этамиз.

ЎҚИНГ: Android 9 P операцион тизим талқини умуман бетакрор! («жонли» видео)