Android’дан 60 фоизга тезкор HongMeng тизимини Xiaomi, Oppo ва Vivo смартфонларида ҳам синаб кўришяпти!

  •   DiMaX
  •  1264
  •  14.06.2019 12:32

Android’дан 60 фоизга тезкор HongMeng тизимини Xiaomi, Oppo ва Vivo смартфонларида ҳам синаб кўришяпти!

АҚШ ҳукуматининг санкциялари сабабли Google ва бошқа кўплаб компаниялар хитойлик техногигант билан ҳамкорликни тўхтатди. Huawei смартфонлари Android тизимидан, маҳрум этилаётган бўлса-да, унинг қўрқадиган жойи йўқ – ўзининг HongMeng операцион тизимини тайёрлаяпти.

ЎҚИНГ: Huawei аллақачон Android кушандаси – HongMeng тизимли миллионта смартфон сотиб улгурган!

Хитойдаги Global Times газетасининг ёзишича, HongMeng операцион тизими Google’никидан 60 фоизга тезроқ ишлар экан. Huawei бу тизимни аллақачон смартфонларида синаб кўраётгани маълум, энди мазкур синов дастурига Xiaomi, Oppo ҳамда Vivo ҳам қўшилибди. Мазкур дастурий таъминотнинг ишлаб чиқилиши ва синов ишларига дунёдаги энг йирик инвестицион холдинг компанияси – Tencent ҳам бош қўшган.

Huawei корпорациясининг B2C-сегментни ривожлантириш бўйича директори Шао Ян ҳозирча Hongmeng тақдимот санаси сир эканини айтган. Сизиб чиққан маълумотларга кўра, уни шу йил, августдан октябргача бўлган муддатда расман тақдим этишади. Афтидан, компания ҳали тизим устида ишламоқда, тайёр эмаслиги боис ҳам унинг намойиш санаси белгиланмаган.

«Алвон орзу» номли Hongmeng операцион тизими Хитойдан ташқарига чиқувчи смартфонларда Oak OS ёки Ark OS номи билан тақдим этилиши мумкин. Android операцион тизимли аксарият Huawei смартфонларини эса 1 059 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Huawei бўш келмайди – бир неча ойдан сўнг у Samsung’ни тахтдан ағдармоқчи!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!