AnTuTu’да текшириб кўрилган iPhone 12 ҳамда iPhone 12 Pro ҳафсалани пир қилди

  •   DiMaX
  •  1667
  •  15.10.2020 14:19

AnTuTu’да текшириб кўрилган iPhone 12 ҳамда iPhone 12 Pro ҳафсалани пир қилди

Apple корпорацияси iPhone 12 mini, iPhone 12, iPhone 12 Pro ҳамда iPhone 12 Pro Max смартфонларини тақдим этган ва уларнинг асосий хусусиятлари ва ўзаро фарқларини эълон қилганмиз. Шунингдек, мазкур намойишдан сўнг иккита русумдаги айфон арзонлашиб, яна иккитаси савдодан олиб ташланган.

ЎҚИНГ: iPhone 12’лар учун MagSafe Charger – магнитли қувватлагич ва MagSafe Duo Charger док-станцияси тақдим этилди

Энди эса стандарт Apple iPhone 12 ҳамда iPhone 12 Pro смартфонларининг AnTuTu бенчмаркидаги илк тестлари натижалари ҳам чиқди. Айтиш керакки, бу иккала айфон ҳам купертиноликларнинг энг янги, 5 нанометрлик технологик жараёнга асосланган Apple A14 Bionic процессори базасида ишлайди. Яқиндагина ушбу чипсет Geekbench сервисида текшириб кўрилганида рекорд натижа кўрсатган эди, аммо смартфон таркибида AnTuTu’да синаб кўрилганида, ҳафсалани пир қилди.

Мана, уларнинг бенчмаркдаги кўрсаткичларига назар соламиз:

Кўриб турганингиздек, iPhone 12 модели 564 899 балл олган бўлса, унинг Pro-версияси сал юқорироқ – 572 133 баллик натижа кўрсатган. Ҳолбуки, Android тизимли флагманларнинг сентябрь рейтингида энг охирги ўриндаги смартфон ҳам булардан анча юқори – 602 584 баллик натижа қайд этган!

Янги айфонларнинг AnTuTu’даги натижаларини бултурги iPhone 11 Pro Max флагмани кўрсаткичлари билан таққослаш ўринлироқ бўлади. Ўтган йилги энг зўр Apple смартфони мазкур бенчмаркда 536 883 балл олганлигини назарда тутсак, iPhone 12 ундан 5–6 фоиз тезлашган.

ЎҚИНГ: iPhone 12 туфайли Xiaomi ва Samsung компаниялари Apple’ни масхара қилди (+видео)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!