Арзон, аммо ғалати «суперселфифон» – Redmi Y3 ҳам тақдим этилди!

  •   DiMaX
  •  2980
  •  24.04.2019 17:21

Арзон, аммо ғалати «суперселфифон» – Redmi Y3 ҳам тақдим этилди!

Xiaomi компанияси, кутилганидек, Ҳиндистондаги махсус тадбирида Redmi Y3 русумли смартфонини тақдим қилди. Намойишидан аввал унинг «суперселфилар олувчи» – 32 мегапикселлик камерасини таъкидлаб реклама қилишганди.

ЎҚИНГ: Redmi Y3 (ёки Redmi S3) мустаҳкам ҳам экан: «суперселфифон»ни челакка ирғитиб, зинадан думалатишди! («жонли» видео)

Қора, қизил ва кўк рангларда чиқаётган Redmi Y3 ўлчамлари 158,8х75,6х8,5 миллиметр келади, вазни эса 180 грамм тош босади. Янги смартфоннинг градиент тусли пластик корпуси сув юқтирмайдиган P2i наноқопламага эга. 

Томчисимон «кемтик»ли экран диагоналига 6.26 дюймлик бўлиб, тасвир аниқлиги HD+ форматида. Дисплей юзасига Corning Gorilla Glass 5 ҳимоя шишаси ётқизилган.

Redmi Y3 моделининг асосий ўзига хослиги – 32 мегапикселлик олд камерасидир: унинг пиксел ўлчами 0.8μm бўлиб, f/2.25 диафрагмали ва 80 даражалик кўриш бурчагига эга. Олд камерага яна селфиларни гўзаллаштирувчи AI Beauty 4.0 функцияси ҳам жорий этилган.

Смартфоннинг асосий камераси бўлса 12 мегапикселлик асосий модул ва 2 мегапикселлик – тасвир чуқурлигини аниқловчи сенсорга эга.

ЎҚИНГ: Realme 3 Pro намойиш қилинди: Redmi Note 7 Pro’нинг жиддий рақиби!

Дарвоқе, куни кеча бенчмаркда текширилганида, Redmi Y3 процессори масаласида чалкашлик кузатилганди. Тақдимотда аниқлик киритилди: мазкур смартфон Snapdragon 632 процессори базасига қурилган бўлиб, ушбу чипсет саккизта ядрони ҳамда Adreno 506 график тезлатгичини ўзида жамлаган. Қурилма тезкор хотираси 2 ва 3, доимий хотираси эса 32 ва 64 гигабайтлик талқинларда тақдим этилади.

Redmi Y3 аккумулятори 4000 мА/соатлик, унда иккита SIM-карта учун алоҳида, microSD форматидаги хотира картаси учун алоҳида уячалар мавжуд.

ЎҚИНГ: «Жонли» расм: SD 855 процессорли Redmi 855 флагмани фойдаланувчи қўлида!

Ушбу смартфоннинг Ҳиндистондаги савдоси 30 апрелдан бошланади ва унинг ғалатилиги шу ерда. Гарчи техник хусусиятларига кўра Redmi 7 (сотиб олиш) моделига яқинроқ бўлса-да, компания уни Redmi Note 7 (харид қилиш) нархида таклиф этяпти! Яъни, Redmi Y3 смартфонининг 3/32 гигабайтлик талқини учун 143 долларга, 4/64 гигабайтлиги учун эса 172 долларга тенг нарх белгиланган.

Мазкур девайс кейинроқ Redmi S3 модели сифатида глобал бозорга ҳам чиқиши кутилмоқда. Айрим русумлардаги Xiaomi телефонларини эса аллақачон 590 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан сотиб олиш имкони бор.

ЎҚИНГ: РАСМИЙ РЎЙХАТ: Android 9’гача янгиланадиган ва янгиланган Xiaomi смартфонлари