Beeline фойдаланувчилари учун зўр хушхабар!

  •   DiMaX
  •  2117
  •  17.03.2021 10:44

Beeline фойдаланувчилари учун зўр хушхабар!

Хабарингиз борки, 2020 йилнинг октябрида Beeline Uzbekistan бош дирeктори Сергей Афонин муддатидан аввал ишдан олинган эди. Яқинда эса ушбу лавозимга 2021 йил 15 мартдан Арташес Давтян тайинлангани маълум бўлган, лекин у ҳатто Тошкентга келмасдан ҳам истеъфога чиққан. Шундан сўнг...

ЎҚИНГ: Beeline’га бош дирeкторни Грузиядан олиб келишяпти

Бош директор сифатида Анджей Малиновский тайинлангани ҳақида компания ўз расмий сайти орқали хабар берган. Бундан ташқари, оператор ўзининг Beepul тўлов тизимидан фойдаланаётган абонентлари учун хушхабар улашди.

Унга кўра, 2021 йил 17 мартдан бошлаб Beepul орқали картадан картага пул ўтказмаларнинг нархи 0,5% гача пасайтирилган. «Beep»лар қуйидаги тартибда тақдим этилади: ҳар 30 000 сўм учун 1 «Beep»!

Beepul тўлов тизими ҳақида батафсил маълумот олиш учун мана бу ҳавола орқали Beeline сайтига ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Оператордан ҳар ойда 1 гигабайт бонус олишни истайсизми?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!