Бешта моделдаги Xiaomi смартфонига глобал MIUI 12 прошивкаси кела бошлади! (+ҳавола)

  •   DiMaX
  •  2726
  •  04.06.2020 11:05

Бешта моделдаги Xiaomi смартфонига глобал MIUI 12 прошивкаси кела бошлади! (+ҳавола)

Xiaomi бешта моделдаги қурилмалар эгаларини майнинг илк ҳафтасиданоқ MIUI 12 тестларига расман таклиф этган эди. Шулардан иккитасига эса у аллақачон мазкур график қобиққа асосланган глобал барқарор прошивкани тарқатаётгани ҳақида ёзгандик.

ЎҚИНГ: 13 хил Xiaomi смартфонлари эгалари муҳим имкониятдан маҳрум этиляпти

Энди эса компания, ўзи ваъда қилганидек, апдейтнинг биринчи тўлқинида режалаштирилган бешта русумдаги қурилмасига июннинг бошидаёқ бета версиясидаги прошивкаларни юбормоқда. Бу рўйхатга юқорида таъкидланган иккита модел ҳам киритилган:

  1. Xiaomi Mi 9
  2. Xiaomi Mi 9T
  3. Xiaomi Mi 9T Pro
  4. Redmi K20
  5. Redmi K20 Pro

Таъкидлаб ўтиш ўринлики, булардан Xiaomi Mi 9T смартфони аслида Redmi K20 моделининг, Xiaomi Mi 9T Pro эса – Redmi K20 Pro гаджетининг бошқа бозорларга мўлжалланган номларидир.

Ушбу рўйхатдаги смартфонларга MIUI 12 Beta Stable ROM прошивкаси босқичма-босқич тарқатила бошлаган. Агарда сиз ўз навбатингизни кутишни истамасангиз, у ҳолда мана бу ҳавола орқали ўтиб, смартфонингиз русумига кўра унинг прошивкасини юклаб олишингиз ва қўлда ўрнатишингиз мумкин. Бироқ бу борада тажрибангиз бўлмаса, устасига топширганингиз маъқул.

ЎҚИНГ: MIUI 12’даги Super Wallpaper’ларни исталган Android-смартфонга ўрната оласиз! (тайёр ҳавола + «жонли» видео)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!