Дунёдаги энг зўр Android-смартфонлар ўнталиги (AnTuTu рейтинги, 2019 йил апрель)

  •   DiMaX
  •  3735
  •  04.04.2019 18:02

Дунёдаги энг зўр Android-смартфонлар ўнталиги (AnTuTu рейтинги, 2019 йил апрель)

Куни кеча биз «яшил роботчали» смартфонларининг самарадорлиги бўйича AnTuTu сервисининг янги рейтингини эълон қилган эдик. Унда Хитойдаги фойдаланувчиларнинг тестлари натижаларига кўра кучли ўнлик акс этган.

ЎҚИНГ: Энг қудратли смартфонлар (2019 йил апрель): Xiaomi’нинг яп-янги флагмани AnTuTu рейтингида Mi 9’дан ҳам устун келди!

Энди эса мазкур бенчмарк бутун дунёдаги фойдаланувчиларнинг 2019 йил март ойидаги текширувлари бўйича Android-смартфонларнинг рейтингини эълон қилди. Унда Xiaomi Mi 9 (сотиб олиш) флагмани дунёдаги энг кучли смартфонлардан, дея даъво қилинаётган Samsung Galaxy S10 (харид қилиш) моделидан ҳам ошиб, биринчи ўринни эгаллаган! Кучли учликка яна ўйинбоп Vivo IQOO Monster смартфони ҳам кирган. Айтиш керакки, бу учта моделнинг ҳам «электрон юраги» Snapdragon 855 чипидир.

Кейинги учта поғонани эса Samsung’нинг Exynos 9820 процессорли учта янги смартфони – Galaxy S10+ (сотиб олиш), Galaxy S10 ҳамда Galaxy S10e банд этган. Уларнинг ортидан Huawei компаниясининг Kirin 980 чипи базасида ишловчи Honor V20, Mate 20X ҳамда сўнгги камерофони – Huawei P30 Pro келмоқда. Энг қизиғи – хитойлик техногигантнинг энг зўр флагмани унинг аввалги моделларидан ҳам пастда – тўққизинчи ўринда жойлашган бўлиб, ҳатто Snapdragon 845 чипли Xiaomi Mi Mix 3 (харид қилиш) ҳам самарадорликда унга етай-етай деб қолган!

ЎҚИНГ: AnTuTu рейтинги (2019 йил апрель): ғолиб – бултурги iPad Pro, энг зўр iPhone эса – атиги бешинчи ўринда!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.