Энди Telegram орқали «Қўнғироққа буюртма бериш» мумкин!

  •   DiMaX
  •  740
  •  18.08.2020 16:24

Энди Telegram орқали «Қўнғироққа буюртма бериш» мумкин!

Биз яқинда Ucell билан боғланишнинг бешта муқобил усулини эълон қилган эдик. Компания расмий хабарига кўра, энди улар қаторига яна биттаси қўшилган.

ЎҚИНГ: Ucell раҳбари Владимир Кравченкодан ўзбек тилини ўрганиш, давлат тилида ишлаш бўйича мастер-класс

«My Ucell» Telegram-бот ёрдамчисини улаб, сиз уйдан чиқмаган ҳолда компания мутахассисига ўз саволларингизни беришингиз мумкин, дейилади хабарда. Мазкур сервисдан ҳар куни, соат 09:00 дан 18:00 гача фойдаланиш мумкин.

«Қўнғироққа буюртма бериш» сервиси бўйича сўров юборилганидан ва сўров самарали тасдиқланганидан сўнг, 631.5 сўм ҳажмида тўлов ечиб олинади. Шундан кейин сизга компания мутахассиси қўнғироқ қилади ва сиз Компания янгиликлари, акциялари, хизматлари, янги имкониятлари ҳақида маълумот олишингиз мумкин бўлади. Шунингдек, сиз ўз мобил рақамингиз, улатилган хизматлар ҳақида савол беришингиз ва тариф режаси бўйича тавсиялар олишингиз мумкин.

«My Ucell» Telegram-бот ёрдамчиси хизмати барча ҳақи олдиндан тўланувчи хизмат кўрсатиш (Prepaid) тизими абонентлари учун амал қилади. Унинг шартлари билан батафсил танишиш учун мазкур ҳавола орқали операторнинг сайтидаги тегишли саҳифага ўтасиз.

ЎҚИНГ: 💥СИЗ КУТГАН МАЪЛУМОТ! Қайси операторнинг абонентлари энг кўп? (+инфографик видео)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.