Энг қудратли флагманлар ўнталиги (AnTuTu рейтинги, 2020 йил ноябрь)

  •   DiMaX
  •  1133
  •  03.12.2020 10:08

Энг қудратли флагманлар ўнталиги (AnTuTu рейтинги, 2020 йил ноябрь)

AnTuTu бенчмаркининг дастурчилари Android тизимли энг тезкор флагманларнинг навбатдаги ўнталигини эълон қилишди. Мазкур рейтинг 2020 йилнинг ноябрида ушбу тест иловасида текшириб кўрилган қурилмаларнинг натижалариг асосланган.

ЎҚИНГ: AnTuTu’да янги рекорд: миллион баллдан юқори натижага эришган илк гаджет!

Энг кучли Android-флагманларнинг октябрдаги рейтинги ғолиблари – Huawei компаниясининг Mate 40 Pro+ ҳамда Mate 40 Pro смартфонлари бу гал ҳам ўз ўринларида туришибди. Фақат кучли учликдан iQOO 5 геймерофонини бу гал Xiaomi Mi 10 Ultra (Mi 10 Extreme Commemorative Edition) суперфлагмани суриб чиқарган.

Умумий рўйхат эса қуйидагича:

Рейтинг етакчилари Kirin 9000 процессори базасига таянган, мазкур вазият то куни кеча тақдим этилган янги чипсет – Snapdragon 888 асосидаги флагманлар бозорга чиқмагунича ўзгармаса ҳам керак.

ЎҚИНГ: Номаълум Redmi смартфонидаги янги MediaTek процессори AnTuTu тестида Snapdragon 865’ни маҳв этди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!