Энг тезкор Android-флагманлар (AnTuTu рейтинги, 2021 йил июль)

  •   DiMaX
  •  846
  •  03.08.2021 14:58

Энг тезкор Android-флагманлар (AnTuTu рейтинги, 2021 йил июль)

AnTuTu бенчмарки Android-смартфонлар самарадорлиги рейтингини янгилади. ТОП-ўнталикка кирган қурилмалар турли брендларга мансуб, аммо бари Qualcomm Snapdragon 888 процессорига асосланган.

ЎҚИНГ: Snapdragon 888 чипли ва 144Hz AMOLED-экранли AnTuTu «қироли» бор-йўғи 470 долларга баҳоланди!

Бир неча ойдан бери ушбу рейтингларда биринчи ўриндан тушмай келаётган Black Shark 4 Pro модели июлда ҳам ғолиб бўлган. Xiaomi корпорациясининг ўйин қурилмаларига ихтисослашган брендига мансуб мазкур флагман 854 439 баллик натижа кўрсатган.

Иккинчи ўрин эгаси ҳам ўзгармаган – ZTE корпорациясининг Nubia брендига мансуб Red Magic 6 Pro геймерофони 831 163 балл олган. Кучли учликдан яна «асло қотмас» смартфонлар ижодкорининг OnePlus 9 Pro флагмани ҳам жой олган – 822 338 балл.

Кўриб турганингиздек, энг қудратли флагманлар ўнталигига яна тегишлича OPPO Find X3 Pro (818 309 балл), Realme GT (808 852 балл), OnePlus 9 (807 935 балл), Vivo X60 Pro+ (806 746 балл), iQOO 7 (806 625 балл), Meizu 18 (790 387 балл) ҳамда Xiaomi Mi 11 Ultra (787 450 балл) моделлари кирган.

ЎҚИНГ: «Қурилмаларни қийновчи» влогер: «2021 йилнинг энг мустаҳкам геймерофони шу экан!» (видео балл)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!