ТОП-10: Энг тезкор Android-смартфонлар (AnTuTu рейтинги, 2021 йил июнь)

  •   DiMaX
  •  994
  •  05.07.2021 17:43

ТОП-10: Энг тезкор Android-смартфонлар (AnTuTu рейтинги, 2021 йил июнь)

Биз боягина AnTuTu бенчмарки маълумотлари асосида жорий йилнинг июнь ойида ўз эгаларини рози қилган ўнта смартфон рўйхатини чиқарган эдик. Мазкур сервис жамоаси энди самарадорлик бўйича энг зўр ўнта Android-смартфон рейтингини ҳам тақдим этди.

ЎҚИНГ: Энг зўр флагман ва турли жиҳатлардан энг яхши ҳамёнбоп смартфонлар («Роскачество» олтита рейтинги, 2021 йил июнь)

AnTuTu бенчмаркида май ойидаги текширувлар натижалари асосида тузилган энг қудратли флагманлар рейтинги ғолиби – Black Shark 4 Pro модели июнь ойида ҳам тахтни бўшатгиси келмади. Xiaomi корпорациясининг ўйин қурилмаларига ихтисослашган бренди яқиндагина тақдим этган мазкур флагман 849 822 балл билан кетма-кет учинчи ой хитойча рейтингда етакчилик қилмоқда.

Иккинчи ўринни яна Nubia Red Magic 6 Pro (833 276 балл) геймерофони  эгаллаган бўлса, кучли учликка OnePlus 9 Pro (824 459 балл) флагмани ҳам кирган.

Гувоҳи бўляпмизки, энг зўр Android-смартфонлар ўнталигига яна OPPO Find X3 Pro, Vivo X60 Pro+, iQOO 7, OnePlus 9, Realme GT, ASUS ROG Phone 5 ҳамда Xiaomi Mi 11 Ultra флагманлари ҳам кирган. Айтиш керакки, апрель ойидан буён энг кучли флагманлар рейтингларида фақатгина Qualcomm Snapdragon 888 процессорли моделларни кўриш мумкин.

Эътибор беринг: юқоридаги рўйхат хитойлик фойдаланувчиларнинг AnTuTu сервисидаги текширувлари асосида шакллантирилган. Мазкур бенчмарк бутун дунёдаги смартфон эгаларининг тестлари асосидаги глобал рейтингни кейинроқ тақдим этиши керак.

Ўтган ойдаги глобал рейтингда эса...

ЎҚИНГ: Дунёдаги энг зўр флагманлар рейтингида илк бор Realme ғолиб! (Antutu, 2021 йил май)