Epic Games учта ўйинни 24 сентябргача бепул беряпти: хакер, футбол менежери...

  •   DiMaX
  •  1748
  •  18.09.2020 13:32

Epic Games учта ўйинни 24 сентябргача бепул беряпти: хакер, футбол менежери...

Куни кеча биз PlayStation 4 приставкалари эгалари учун хушхабар эълон қилган эдик. Яъни, машҳур Call of Duty туркумидаги ҳали расман намойиш этилмаган Call of Duty: Black Ops Cold War ўйинини альфа-тест доирасида бепул ўйнаб кўришлари мумкин.

ЎҚИНГ: Sony расман PlayStation 5 чиқиш вақти, нархи ва эксклюзив ўйинларини эълон қилди!

Бу орада эса Epic Games компанияси яна учта ўйинни вақтинча текинга тарқата бошлади. Улардан биринчиси Watch Dogs 2 бўлиб, ёш хакер Маркус Холлоуэй саргузаштларига бағишланган. Бу йигитча Сан-Франциско шаҳрининг ctOS 2.0 номли операцион тизимини бузишни кўзлаган DedSec гуруҳига қўшилиб олади. Мақсадга эришиш йўлида турли техника жиҳозларининг ҳамда жанговар гаджетларнинг ҳимоясини бузиб киришга тўғри келади, отишмалар ҳам бўлади...

Watch Dogs 2 ўйинини бутунлай бепул олиб қўйиш учун унинг Epic Games Store’даги саҳифасига мана бу ҳавола орқали ўтасиз.

ЎҚИНГ: Epic Games Store текинга тарқатган ўйинларнинг асл нархини биласизми?

Мазкур компания бепул ҳадя этаётган Stick It To The Man! ўйинида геймерлар Рей исмли бош қаҳрамон – ҳимоя каскалари синовчисига шахсий муаммоларни ечишда ёрдам беришлари лозим бўлади.

Бу ўйинни мазкур ҳавола орқали бепул олиб қўйиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: ОГОҲ БЎЛИНГ: Бу оммабоп ўйин фанатлари ўзларини ўлдира бошлашди!

Текинга олиш мумкин бўлган учинчи – Football Manager 2020 ўйиннинг моҳияти эса номидан ҳам маълум. Унда сиз футбол жамоаси тузишингиз, унинг учун тактика ўйлаб чиқишингиз ва унга амал қилишингиз лозим. Геймер бу ўйинда майдонга ким тушишини ҳал этишдан ташқари, футболчиларнинг машғулотларида ҳам қатнашади, трансферлар амалга оширади ва клубини оммалаштиради.

Футбол ишқибозлари ушбу ўйинни бепул юклаб олиш учун ушбу ҳаволадан фойдаланиб, Epic Games дўконига ўтишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, юқоридаги учта ўйиннинг ҳам бепул тарқатилиш муддати 24 сентябрь куни, Тошкент вақти билан соат 22:00 да тугайди. Аммо шунгача уларни кўчириб олиб қўйсангиз, сўнг хоҳлаган пайтингиз текинга ўйнайверасиз.

ЎҚИНГ: Путин Трампга совға қилган ЖЧ–2018 тўпининг ичидан қандай чип топишди?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.