Galaxy A33 5G'нинг аккумулятор сиғими ва неча ваттда қувват олиши маълум бўлди
Ушбу йилда ишлаб чиқариладиган А сериядаги смартфонлар FCC сертификатлаш жараёнидан ўтмоқда. Ушбу жараён Galaxy A33 5G'нинг айрим техник жиҳатларини ошкор қилди.
Қурилма модель рақами SM-А336B бўлиб, у 5,000 мАс сиғимли аккумулятор билан жиҳозланади.
Қурилма 25 ватт тезкор қувватлаш технологиясини қўллаб-қувватлайди. Смартфонда microSD уяси ва 3.5мм аудио жек бўлмайди. Аввалги маълумотларга ишонадиган бўлсак, қурилма 6.4 дюймли дисплейга эга бўлади.
Galaxy A33 5G тахминан шу йилнинг биринчи чорагида тақдим этилади.