Galaxy Fold буклама смартфони илк бор Geekbench’да ўз кучини кўрсатди. Лекин афсус...

  •   DiMaX
  •  960
  •  23.03.2019 11:10

Galaxy Fold буклама смартфони илк бор Geekbench’да ўз кучини кўрсатди. Лекин афсус...

Samsung компанияси инқилобий гаджети – Galaxy Fold буклама смартфонини биринчи бор 2018 йил ноябрдаги махсус тадбирда кўрсатган эди. Гарчи уни бир ой аввал расман тақдим этган бўлса-да, ҳали-ҳануз девайснинг муҳим жиҳатлари номаълумлигича қолмоқда.

ЎҚИНГ: Ниҳоят, Samsung икки экран ва олти камерали Galaxy Fold буклама смартфонини тақдим қилди! (+видео)

Масалан, Samsung намойиш давомида ушбу инқилобий смартфоннинг 7 нанометрлик технологик жараёнда тайёрланган 8 ядроли процессор базасида ишлашини айтган. Компания «AP chipset» деб атаган бу чип Snapdragon 855 бўлиши тахмин қилиб келинаётир.

Кеча – 22 март санасида таниқли Geekbench сервисининг маълумотлар базасида Galaxy Fold текшириб кўрилганлиги ҳақида қайд пайдо бўлди. Шунда буклама смартфоннинг самарадорлигидан ташқари, муҳим техник жиҳатлари ҳам аниқланди.

Geekbench маълумотларига кўра, Galaxy Fold моделида Qualcomm компанияси томонидан ишлаб чиқилган саккиз ядроли процессор қўлланган. Samsung тақдимотда чипсетнинг 7 нанометрлик тех-жараёнга асосланганини айтган эди. Бунақа тавсифларга мос келувчи биттагина чип мавжуд – Snapdragon 855.

ЎҚИНГ: Samsung яна иккита буклама смартфон тайёрлаяпти, улардан бири Huawei Mate X’га ўхшайди

Шунингдек, бенчмарк Galaxy Fold’нинг 12 ГБ тезкор хотирага эга эканини ҳам тасдиқлаган:

Galaxy Fold якка ядроли тестда 3418 балл, кўп ядроли синовда эса – 9703 очко олишга эришган. Бу эса Snapdragon 855 базасидаги бошқа смартфонларникидан бирмунча паст кўрсаткич. Хусусан, 12 гигабайтлик «оперативка»ли қурилма анча юқори натижалар намоён этиши мантиқан тўғри бўларди. Афтидан, Geekbench’да ушбу смартфоннинг якуний варианти эмас, балки муҳандислик намунаси текшириб кўрилган бўлса керак.

Samsung ушбу инқилобий гаджетини 26 апрелдан сотувга чиқаришни режалаштирган, унинг нархи эса 1980 АҚШ долларидан бошланади. Galaxy Fold’нинг асосий рақобатчисини бўлса аллақачон AliExpress онлайн платформасида савдога қўйишган.

ЎҚИНГ: Ниҳоят, Galaxy S10+ ҳам Terashop.uz’га келди! Samsung смартфонлари нархлари (2019 йил 13 март) – акцияси ҳам бор!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!