Ҳамёнбоп смартфонлар ТОП-ўнталиги (AnTuTu глобал рейтинги, 2020 йил август)

  •   DiMaX
  •  2680
  •  12.09.2020 16:03

Ҳамёнбоп смартфонлар ТОП-ўнталиги (AnTuTu глобал рейтинги, 2020 йил август)

Биз боя оммабоп AnTuTu бўйича август ойи ҳолатига кўра энг зўр флагманларнинг глобал рейтингини чиқаргандик. Мазкур бенчмарк ўрта нарх тоифасидаги смартфонларнинг глобал миқёсдаги рейтингни ҳам тақдим этган.

ЎҚИНГ: Master Lu рейтингида Galaxy Note 20 Ultra арзон смартфонларга ҳам енгилди, ғолиб эса Хитойдан!

Ҳамёнбоп смартфонларнинг август ойи хитойча рейтингидан фарқли равишда, глобал рўйхатда биринчи ўринни OnePlus Nord модели эгаллаган – 326 958 балл. Иккинчи поғонада турган Redmi K30 5G эса 313 951 балл олган. Кучли учликни 309 731 баллик натижа билан Huawei Nova 7i якунлаб турибди.

Ўрта нарх тоифасидаги энг зўр смартфонлар рўйхатига яна Realme 6, Redmi Note 8 Pro, Realme 6 Pro, Redmi Note 9 Pro, Redmi Note 9S, Oppo Reno 4 4G ҳамда Xiaomi Mi Note 10 Pro моделлари кирган.

Гувоҳи бўлаётганингиздек, бу галги кучли ўнликнинг нақ ярмини Xiaomi вакиллари банд этган. Oppo компаниясининг учта смартфони рейтингга кирган бўлса, қолган иккита ўрин OnePlus ва Huawei смартфонларига нсиб этган.

ЎҚИНГ: Ўз эгасини рози қилган ТОП-10 смартфон (AnTuTu рейтинги, 2020 йил август)

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.