Huawei учта смартфонини 4G-версияда – HarmonyOS билан ва арзонроқ чиқарди!

  •   DiMaX
  •  709
  •  19.06.2021 13:01

Huawei учта смартфонини 4G-версияда – HarmonyOS билан ва арзонроқ чиқарди!

Хитойлик техногигант бултур Huawei P40 туркумида олтита моделда смартфон тақдим этган эди. Бу йил февралнинг охирида шу оиланинг еттинчи вакили – Huawei P40 4G моделини чиқарган бўлса, март ойида Mate 40E 5G моделини тақдим этди. Шунингдек...

ЎҚИНГ: Huawei кутилмаганда Mate 40 Pro флагмани ва Mate X2 букламафонини арзон версияларда чиқарди!

Мазкур компания энди иккита флагмани – Huawei Mate 40 Pro ҳамда Mate 40E моделларини, шунингжек, ўрта нархли Nova 8 Pro смартфонини янги версияларда қайта чиқарди. Янги қурилмалар компаниянинг ўз ишланмаси – HarmonyOS 2.0 операцион тизимида ишлашидан ташқари, 5G қўлловидан воз кечилгани эвазига нархи ҳам арзонроқдир.

Процессорлари жамланмасидан 5G-модем олиб ташланганини айтмаса, бу смартфонларнинг техник хусусиятлари оригинал версияларидан умуман фарқ қилмайди. Улардан энг зўри – Huawei Mate 40 Pro 4G флагмани ўша-ўша Kirin 9000 платформаси билан, 8/128 ГБ ва 8/256 ГБ хотира конфигурацияли вариантларда тақдим этилган. Huawei Mate 40E 4G эса Kirin 990E процессори базасида тайёрланиб, 8 гигабайтлик тезкор ҳамда 128/256 гигабайтлик ички хотирали вариантларда намойиш қилинган. Huawei Nova 8 Pro 4G модели ҳам шунақа хотирали конфигурацияларда, Kirin 985 чипсети билан чиқарилган.

ЎҚИНГ: HarmonyOS 2.0 ҳамда iOS 15 ишлаш равонлигини «жонли» видеода таққослаб кўрсатишди!

Энг муҳими – нархларига келадиган бўлсак, Huawei Mate 40 Pro 4G базавий модификацияда 946 долларга баҳоланган, бу эса флагманнинг 5G-версиясидан 62 долларга арзон.

Huawei Mate 40E 4G бошланғич модификацияси учун компания $651 миқдорида нарх белгилаган, унинг оригинал модели нархи эса 713 доллардан бошланар эди.

Huawei Nova 8 Pro 4G смартфонининг энг кам хотирали варианти учун ишлаб чиқарувчи 574 доллар сўраяпти, бу эса стандарт моделдагисидан 47 долларга арзон нархдир.

Ҳар учала арзонлаштирилган смартфон ҳам аллақачон Хитойда савдога чиқарилган.

ЎҚИНГ: HarmonyOS 2.0 қандай ишлашини Android билан «жонли» видеода таққослаб кўрамиз!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!