Илон Маск рус тилида Путинни мулоқотга чорлади!

  •   DiMaX
  •  708
  •  15.02.2021 13:45

Илон Маск рус тилида Путинни мулоқотга чорлади!

SpaceX, Tesla, Neuralink ва бошқа бир нечта компаниялар асосчиси Илон Маск ўзининг Twitter тармоғидаги антиқа чиқишлари билан ҳам машҳур. Масалан, яқинда у битта твит билан биткоин нархини яна 5000 долларга ошириб юборган эди. Кейин эса ушбу криптовалюта борасида битта афсусини билдирган, яна...

ЎҚИНГ: Биткоин нархини 5000 долларга оширган Илон Маск энди бошқа криптовалютани «космосга учирди»

Дунёдаги энг бадавлат кишилардан бири бўлган Илон Маск куни кеча Россия президентига Twitter орқали мурожаат этди. Владимир Путинга у янги ижтимоий тармоқ – Clubhouse орқали мулоқот қилишни таклиф этган.

Тадбиркор биринчи твитида Кремлнинг расмий аккаунтини тэг билан белгилаб ёзган бўлса, иккинчисини бевосита рус тилида ёзган! Кремль ва шахсан Владимир Путин ҳозирча бу таклифга муносабат билдирмаган.

Айтиш керакки, Clubhouse ижтимоий тармоғи 2020 йилнинг баҳорида – айни коронавирус пандемияси авжига чиққан пайтда ишга туширилган, лекин бу йилнинг бошига келибгина оммалашган. Унда турли мавзу хоналари мавжуд, мулоқот эса овозли хабар юбориш орқали амалга оширилади.

Clubhouse иловаси ҳозирча фақат iOS тизими учун тақдим этилган, бу ижтимоий тармоққа кириш учун ундаги фойдаланувчилардан инвайт – тармоққа қўшилиш таклифномаси келиши керак. Тағин буям текин эмас – инвайт нархи Ebay ва бошқа савдо майдончаларида бир неча юз долларгача боради!

ЎҚИНГ: Ўн бешта мессенжерни бирлаштирувчи илова чиқди: Telegram, Twitter, Skype – барчаси биттада!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!