iPhone 12 ҳамда 12 Pro ичини очиб кўришди – деярли фарқи йўқ экан! (видео)

  •   DiMaX
  •  889
  •  24.10.2020 09:28

iPhone 12 ҳамда 12 Pro ичини очиб кўришди – деярли фарқи йўқ экан! (видео)

Apple корпорацияси 23 октябрдан iPhone 12 ҳамда iPhone 12 Pro смартфонларини сота бошлаган. Биз уларнинг қаерда энг арзону қаерда энг қиммат эканини эълон қилганмиз. Шунингдек...

ЎҚИНГ: iPhone 12 харидорларини Apple қандай алдаяпти? (+видео)

Энди эса Хитойнинг технологиялар йўналишидаги Bilibili ресурси бу икки янги айфоннинг ичини очиб, қисмларга ажратиб кўрсатди. Унда маълум бўлишича, iPhone 12 моделида ҳам, iPhone 12 Pro моделида ҳам деярли барча бутловчи қисмлар бир хил экан!

Хусусан, иккала смартфонда ҳам бир хил L-симон асосий плата қўлланган; фақат стандарт iPhone 12 моделида лидар уланадиган тирқиш йўқ – унинг ва телеобъективли камера модулининг ўрни пластик билан ёпиб қўйилган.

ЎҚИНГ: iPhone 12 ҳамда 12 Pro тестда нафақат Android-смартфонларга, балки ҳатто бултурги айфонларга ҳам мағлуб бўлди!

Apple iPhone 12 ҳамда iPhone 12 Pro моделлари очиб кўрсатилган лавҳани қуйида томоша қиламиз:

Стандарт смартфонда ва унинг Pro-версиясида бир хил бутловчи қисмларнинг қўлланишида бир ёқимли ҳолат бор: улардан бирининг эҳтиёт қисмларини иккинчиси учун ҳам қўллаш мумкин.

Зеро, Apple кўпинча бирор дефект сабабли харидорлардан қайтган қурилмаларини қайта тиклаб, сал арзонроқ нархда сотади. Биз бунақа айфонларнинг ишончли ёки йўқлиги ҳақида компания собиқ ходимининг тавсиясини эълон қилганмиз. Шунингдек...

ЎҚИНГ: Қайта тикланган iPhone’лар ишончлими? Apple собиқ ходими аниқлик киритади

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!