iPhone ҳимоясини бузинг ва миллион доллар сизники!

  •   DiMaX
  •  1039
  •  21.12.2019 12:48

iPhone ҳимоясини бузинг ва миллион доллар сизники!

Apple ёзда ўз сервислари ва қурилмалари ҳимоясида заифлик топганларга пул мукофотлари тақдим этишини айтганди. Энди эса ушбу дастур ҳақидаги барча маълумотларни Apple Developer саҳифасида эълон қилди.

ЎҚИНГ: Хакерлар энг кўп қайси смартфонларни ва иловаларни «севадилар»?

Унга кўра, киберхавфсизлик борасида билим ва тажрибаси бўлган исталган киши Apple сервислари ёки гаджетлари муҳофазасида бирор нуқсонни аниқлаб, уни бузиб кира олсалар, тегишли ҳажмдаги рағбатлантирувчи пул мукофотини оладилар.

Энг кам миқдордаги мукофот пули юз минг АҚШ доллари миқдорида бўлиб, уни олиш учун қуйидаги учта амалдан бирини уддалаш талаб этилади:

  • iCloud аккаунтини бузиб кириш;
  • блокировка экранидаги махфий маълумотни қўлга киритиш;
  • буйруқлар қаторини ишга туширувчи илова ёрдамида махфий маълумотларга кириш.

Бош соврин ҳажми эса нақ бир миллион доллар, аммо уни қўлга киритиш учун масофадан туриб мураккаб хакерлик ҳужумини амалга ошириш талаб этилади.

Apple ваъда қилган мукофотга исталган киши даъвогар бўлиши мумкин, асосийси – унинг хатолигини топиб, у ҳақда ҳаммадан олдин хабар беришдир.

ЎҚИНГ: Миллий хавфсизлик агентлиги вакили АҚШнинг тўртта мамлакат хакерларидан қўрқишини айтди, булар...