Исталган қурилмага Instagram’дан сурат ва видео кўчириб олишнинг энг осон йўли

  •   DiMaX
  •  4146
  •  05.02.2020 16:15

Исталган қурилмага Instagram’дан сурат ва видео кўчириб олишнинг энг осон йўли

Instagram ижтимоий тармоғида ҳамиша расмлар ва қисқа лавҳалар эълон қилиб турилади. Лекин ушбу тармоқдан сурат юклаб олишни ҳамма ҳам билавермаса керак.

ЎҚИНГ: TikTok’нинг энди кераги йўқ – ундаги ажойиботлар Instagram’га ҳам қўшилди! (+видеолар)

Қуйида бунинг энг осон йўлини кўриб чиқамиз – бунда ўша ўзингиз билан Telegram ёрдамга келади.

Бунинг учун Instagram’даги керакли пост ҳаволасини нусхалаб оласиз ва Telegram орқали ўзингизга (Избранное) жўнатасиз. Шунда мазкур мессенжер постдаги расмни чиқариб олади ва кейин уни қурилманинг хотирасига бемалол юклаб олаверасиз.

ЎҚИНГ: Instagram’даги ёпиқ профилларни ҳам кўриш йўли топилди!

Агарда Instagram’даги ўша постда бир нечта сурат эълон қилинган бўлса, Telegram Desktop дастури орқали уларнинг барчасини компьютер ёки ноутбукка сақлаб олиш мумкин бўлади. Telegram мобил иловаси эса постдаги фақат биринчи расмни юклаб олиш имконини беради.

Аммо бу масаланинг ҳам ечими бор: @Instatube_bot номли махсус бот сизга кўмакдош бўлади. Instagram’даги пост ҳаволасини Telegram орқали мазкур ботга юборсангиз, постдаги исталган расм тугул, видео ва бошқа тур медиафайлларни ҳам сақлб олиш мумкин:

Хўш, синб кўрасизми? Бу постни дўстларингизга ҳам улашиш эсдан чиқмасин...

ЎҚИНГ: Бу актриса аккаунт очибоқ Instagram’ни ишдан чиқарди ва ҳатто Гиннеснинг рекордлар китобига кирди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!