Жанубий Корея флагмани DxOMark’да шарманда бўлди – атиги 41-ўрин!

  •   DiMaX
  •  961
  •  24.07.2020 15:42

Жанубий Корея флагмани DxOMark’да шарманда бўлди – атиги 41-ўрин!

DxOMark лабораторияси Samsung компаниясининг Galaxy S20+ смартфони камерасини текширишганида, бор-йўғи 10-ўринни олган эди. Ҳозир бу флагман янада пастлаб кетган – уни дастлаб OnePlus 8 Pro енгган бўлса, куни кеча ҳамёнбоп Redmi K30 Pro Zoom Edition ҳар иккаласидан ва ҳатто iPhone 11 Pro Max ’дан ҳам устун келиб, кучли ўнталикка кирган.

ЎҚИНГ: 394 долларлик Redmi K30 Pro минг долларлик iPhone 11 Pro Max’ни жангга чорлади! («жонли» видео)

Мазкур профессионал тест сервиси энди DxOMark лабораторияси LG V60 ThinQ флагманининг ҳам камера имкониятларини текшириб кўрди. Айтиш керакки, ушбу модели Qualcomm компаниясининг илғор Snapdragon 865 процессори базасидаги илк флагманлардан бири эди. Унинг бош камерасида асоий датчик 64 мегапикселлик бўлиб, яна 13 МПлик ўта кенг бурчакли модул ҳамда ToF-камераси ҳам бор.

Шунга қарамасдан, LG V60 сураткашлик бўйича жуда орқада эканлиги маълум бўлди: экспертлар унинг расмга туширишига 103, видео олишига эса атиги 93 балл беришди:

Мутахассисларга кўра, ҳаракатсиз ҳолатда суратга туширганда LG V60 камераси зўр, лекин айрим вазиятларда контраст етишмайди. Бошқа смартфонсозларнинг флагманларига солиштирганда, бунисида ҳатто яхши ёритилган шароитда ҳам кадрда “шовқин”лар даражаси юқори. Автофокус «аниқ, лекин секин». Смартфонда телеобъектив камера йўқлиги ҳам унинг суратга яхши ола билмаслигига сабабчи бўлган.

Хулласи калом, LG V60 ThinQ бу тестда олган умумий баҳоси атиги 100 баллга тенг бўлди. Бу кўрсаткич билан у DxOMark рейтингида ҳатто ТОП-қирқталикка ҳам кирмаган! Унинг камера тести тафсилотлари билан мана бу ҳавола орқали батафсил (инглизчада) танишиб чиқишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: DxOMark энг зўр камерофон, селфифон ва аудиосмартфонларни эълон қилди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!