«Жонли видео»: Xiaomi CC9 Meitu Edition селфи жангида iPhone X’ни «ер тишлатди»!

  •   DiMaX
  •  1505
  •  29.06.2019 10:54

«Жонли видео»: Xiaomi CC9 Meitu Edition селфи жангида iPhone X’ни «ер тишлатди»!

«Хитойча Apple» кейинги ҳафтадаёқ Xiaomi CC9 ҳамда Xiaomi CC9e смартфонларини тақдим этишидан хабарингиз бор. Улар қаторида яна битта модел – Xiaomi CC9 Meitu Edition ҳам бор ва у мазкур туркумнинг флагмани бўлади.

ЎҚИНГ: Xiaomi CC9: янги суратлар ва камеранинг «тунги режим»и акс этган видео!

Xiaomi компанияси кеча эълон қилган видеороликда CC9 Meitu Edition смартфонининг етарлича ёритилмаган шароитда селфи олиши акс эттирилган. Бугина эмас: ушбу флагман купертинолик корпорациянинг юбилей суперфлагмани – iPhone X билан олд камера бўйича «жангга киришган»:

Лавҳада кўрганингиздек, Xiaomi CC туркуми бош менежери чап қўлида CC9 Meitu Edition моделини, ўнг қўлида эса iPhone X (ёки iPhone XS, аниқ кўринмаган) флагманини ушлаб олган. Хонадаги чироқни ўчиришади, кейин эса қиз ҳар иккала смартфонда биттадан, фоточақноқни ишлатмасдан селфи олади.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонларини MIUI 10.3.1.0 прошивкаси «ғиштга айлантиряпти»

Гувоҳ бўлдикки, қоронғида Xiaomi CC9 Meitu Edition смартфонида олинган сурат жуда ёрқин ва аниқ чиққан, iPhone X орқали туширилган селфи эса... Мана, ўзингиз кўринг:

Эслатиб ўтамиз, Xiaomi CC туркумидаги учта смартфон ҳам 2 июлда тақдим этилади, кеча Хитойда улар учун аввалдан буюртма очилган. Компаниянинг турли русумлардаги телефонларини Terashop.uz интернет-дўконимизда атиги 590 000 сўмдан бошланувчи нархларда харид қилиш имкони бор. Улардан аксариятининг нархлари анча пасайтирилган, шунингдек, айримларини энди пул ўтказиш (перечисление) йўли билан ҳам олишингиз мумкин!

ЎҚИНГ: Xiaomi CC9 селфифони глобал бозорга Mi A3 бўлиб чиқиши мумкин

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!