Келажак флагманларининг процессори – Qualcomm Snapdragon 875 ҳақида илк маълумотлар чиқди!

  •   DiMaX
  •  998
  •  06.05.2020 12:07

Келажак флагманларининг процессори – Qualcomm Snapdragon 875 ҳақида илк маълумотлар чиқди!

Хабарингиз борки, Qualcomm компаниясининг Snapdragon 865 платформаси ҳозирда энг кучли Android-процессор ҳисобланди. Тўғри, Xiaomi компанияси кутилаётган Mi 10S флагманида ҳали тақдим этилмаган Snapdragon 865 Plus процессорини қўллаши айтилган. Лекин бу – норасмий маълумот, ҳозирча эса...

ЎҚИНГ: Энг зўр процессорли энг арзон 5G-флагман мутлақ рекорд ўрнатди!

Бу орада инсайдерлар Qualcomm’нинг навбатдаги флагман чипсети – Snapdragon 875 ҳақида илк маълумотларни тарқатишди. 91mobiles нашри хабар беришича, америкалик чипсоз уни SM8350 кодли номи остида тайёрламоқда. 5 нанометрлик технологик жараён бўйича ишлаб чиқилаётган мазкур чипсетнинг асосини Kryo 685 ядролари ташкил этади.

Qualcomm Snapdragon 875 жамланмасига қуйидагилар киради:

  • видеолар учун янгиланган Adreno 660 график тезлатгичи;
  • расмларни қайта ишлаш учун Spectra 580 модули;
  • хавфсизликни таъминлаш учун Qualcomm SPU250 процессори;
  • «сунъий идрок» учун масъул Adreno 665 чипи;
  • маълумотлар оқимини қайта ишловчи Adreno 1095 модули;
  • тўрт каналли LPDDR5 хотира контроллери;
  • Wi-Fi 6, mmWave ва sub-6 тармоқларини қўлловчи Snapdragon X60 5G-модеми.

Snapdragon 875 процессори Aqstic Audio Technologies WCD9380 ва WCD9385 кодеклари билан ҳам ишлай олиши айтилмоқда. Qualcomm мазкур маҳсулотини ҳали 2020 йилнинг охирларига бориб тақдим этади.

ЎҚИНГ: iPhone 12’ларнинг процессори аллақачон Snapdragon 865’ни «ер тишлатди»!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!