КУН ВИДЕОСИ: Galaxy S10 смартфонлари ва Galaxy Buds қулоқчинини тақдимотдан аввал телевизорда кўрсатишди!

  •   DiMaX
  •  1484
  •  19.02.2019 18:54

КУН ВИДЕОСИ: Galaxy S10 смартфонлари ва Galaxy Buds қулоқчинини тақдимотдан аввал телевизорда кўрсатишди!

Samsung компаниясининг Galaxy S10 туркумидаги флагманлари расмий намойишдан аввал бир неча «жонли» расмлар ва видеоларда намоён бўлган. Лекин бугун Норвегиянинг йирик телеканали – TV 2 кутилмаганда ушбу қурилмаларни эфирда кўрсатди!

ЎҚИНГ: Энг қиммат – 12 ГБ «оперативка»ли Galaxy S10+ бенчмаркларда ҳаммани ҳайрон қолдирди!

Мазкур реклама ролигини Эндре Лойзет (Endre Loeset) исмли фойдаланувчи ёзиб олган ва интернетга тарқатиб юборган.

Ушбу видеороликда Galaxy S10 смартфонларининг асосий ўзига хосликлари акс эттирилган. Жумладан, экрани «ўйиб» жойланган селфи-камера, уч модулли асосий камера, дисплейга интеграция қилинган ультратовушли дактилоскопик датчик ва бошқа қурилмаларни симсиз қувватлаш функцияси кўрсатилган. Шунингдек, мазкур лавҳада ҳали яқиндагина маълум бўлган Galaxy Buds симсиз қулоқчинини ҳам кўрамиз.

Samsung Galaxy S10 смартфонларининг ва аксессуарларининг тўлақонли тақдимоти эртага – 20 февралда бўлиб ўтади. Бу борадаги янгиликлардан биринчилар қаторида бохабар бўлиш учун Terabayt.uz сайтини кузатишда давом этинг!

ЎҚИНГ: Ҳамёнбоп Galaxy A50, Galaxy A30 ва Galaxy A20 смартфонлари илк «жонли» суратларда!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!