Galaxy S10e – энг арзон Samsung флагманини илк бор ишлаётган ҳолда «жонли» томоша қилинг!

  •   DiMaX
  •  2112
  •  06.02.2019 13:53

Galaxy S10e – энг арзон Samsung флагманини илк бор ишлаётган ҳолда «жонли» томоша қилинг!

Жанубий кореялик корпорациянинг тақдимотга тайёрлаётган ўнинчи авлод флагман смартфонлари учта моделдан иборат. Улардан энг «кичиги» Galaxy S10 Lite ёки Galaxy S10 E деб номланиши айтилаётган эди.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy S10 туркумидаги учта флагман битта расмий суратда!

Тайваннинг Телерадиоузатишлар ва телекоммуникациялар бўйича миллий комиссияси (The National Broadcasting and Telecommunications Commission) куни кеча ушбу смартфонларни сертификатлади. Шунда Samsung’нинг бу йилги энг арзон флагмани Galaxy S10e деб номланганлиги аниқ бўлди.

Шунингдек, инсайдерлар интернетга интернетга ушбу моделнинг ёқиқ ҳолдаги биринчи «жонли» расмларини ҳам чиқаришди.

Дарвоқе, қуйидаги суратда унинг расмий номини ҳам кўрамиз:

Эсингизда бўлса, Samsung Galaxy S10e расмий суратларида экрандаги «туйнук» анча ихчам қилиб кўрсатилган.

ЎҚИНГ: iPhone XR’га Samsung жавоби – Galaxy S10 E (ёки S10 Lite) расмий суратларда

Лекин смартфонни ёққанимизда вазият сал бошқачароқ эканига гувоҳ бўламиз: унинг дисплейидаги «тешик» салкам 5 миллиметр келади, худди Galaxy A8s моделидаги каби:

Хусусан, экранда очиқ тусли тасвир бўлган пайти камера «тирқиш»и жудаям хунук кўринади:

Тўғри, фойдаланувчилар бунга кўникиб кетишади, лекин бунинг учун ҳам вақт керак бўлади-да...

ЎҚИНГ: ЭКСКЛЮЗИВ: Galaxy S10 ва S10+ флагманларининг илк видеотавсифи!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!