MIUI 13 тақдимоти тезлашди: илк бета-тести 7–16 июль кунлари ўтказилмоқда!

  •   DiMaX
  •  558
  •  07.07.2021 12:44

MIUI 13 тақдимоти тезлашди: илк бета-тести 7–16 июль кунлари ўтказилмоқда!

Xiaomi компанияси ўзининг мобил қурилмалари учун MIUI 13 график қобиғини августда, Xiaomi Mi Mix 4 флагмани билан бирга намойиш этиши айтилмоқда. Биз мазкур график қобиқ смартфоннинг тезкор хотирасини кенгайтира олишини кўрсатувчи видео ва скриншотларни эълон қилганмиз. Бундан ташқари...

ЎҚИНГ: MIUI 13 прошивкасини олувчи тўққизта Xiaomi ва Redmi смартфони: тўрт йиллик флагман ҳам бор!

Бошқа смартфонсозлардан фарқли равишда, Xiaomi ўзининг аксарият моделлари учун MIUI график қобиғининг янги бета-версияларини ҳар ҳафта тақдим этиб келмоқда. Уларни ўрганиш асосида эса мазкур дастурий таъминотдаги кутилаётган функцялар ҳамда тақдимоти яқин бўлган смартфонлар ҳақидаги хабарлар тез-тез чиқиб туради.

Xiaomi & MIUI News номли Telegram-каналда эълон қилинган маълумотга кўра, кеча – 6 июль куни MIUI 12 график қобиқ талқинининг охирги бета-жамланмаси чиқарилган. Бугун эса янги – MIUI 13 дастурий таъминотининг биринчи бета-версияси чиқади.

Шунингдек, манбанинг таъкидлашича, MIUI 13 расмий тақдимоти августда эмас, балки 16 июль куниёқ ўтказилади. Шуунгача, яъни 7–16 июль кунлари эса график қобиқнинг илк бета-тести бўлиб ўтади.

ЎҚИНГ: Уч йиллик энг арзон икки хил Redmi смартфони учун ҳам MIUI 12 чиқди!

Сўнгги миш-мшларда айтилишича, MIUI 13 график қобиғи компьютерлар, планшетлар ва телевизорлар билан бирга ишлашни қўллаб-қувватлайди. Динамик эффектлар ва акс этиш эффектлари MIUI 12 талқинидагидан кўра силлиқроқ ва ёрқинроқ бўлади. Шунингдек, унда янги жиҳозлар ва функционал плагинлар ҳам бўлиши тайин.

Xiaomi, Redmi, Poco ва Black Shark смартфонларининг глобал прошивка, глобал версия ва хитойча версиялари, уларнинг ўзаро фарқи ҳақида эса мана бу мақоламиздан батафсил маълумот оласиз.

ЎҚИНГ: Android 12 тизимига янгиланувчи ва ундан маҳрум Xiaomi, Redmi, POCO ҳамда Black Shark смартфонлари бешта рўйхатда

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.