Нақ ўн хил Xiaomi смартфонини 123 долларгача чегирма билан олинг!

  •   DiMaX
  •  4130
  •  10.03.2020 11:02

Нақ ўн хил Xiaomi смартфонини 123 долларгача чегирма билан олинг!

Ишлаб чиқарувчилар янги моделлардаги маҳсулотларини сотувга чиқариши арафасида, нисбатан эски русумлардаги гаджетларини арзонлатиб сотишлари анъанага айланиб қолган. «Хитойча Apple» ҳам яқинда Xiaomi Mi 10 ҳамда Xiaomi Mi 10 Pro флагманларини, шунингдек Redmi бренди остидаги ҳамёнбоп смартфонларини намойиш қилган ва...

ЎҚИНГ: Redmi 9, Redmi Note 9 ва Note 9 Pro тақдимоти олдидан Redmi K30 5G арзонлашди!

Xiaomi компанияси ўзининг Россиядаги расмий сайтида «Ақлли турмуш, ақлли технологиялар» номли янги акциясини эълон қилди. Ишлаб чиқарувчи унинг доирасида турли маҳсулотларига 9 000 рубль (тахминан 123 АҚШ доллари)гача ҳажмда чегирма таклиф этмоқда. Буюртмани расмийлаштириш жараёнида 3 000 рубллик қўшимча чегирма ҳам берилади. Бундан ташқари, Mi Store иловаси орқали 10 000 рублликдан ошиқ товар харид қилинганида, 300 рубллик чегирмаси ҳам бор!

Акция доирасида максимал миқдордаги – 9 000 рубллик чегирма Xiaomi Mi 9 флагмани учун таклиф этилмоқда. Уни аввалги 34 990 рубль ўрнига ҳозирда 25 990 рублга олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Ўз эгаларини рози қилган ТОП-10 смартфон (AnTuTu рейтинги, 2020 йил февраль)

Шунингдек, қуйидаги смартфонлар харидида ҳам чегирмалар ва совғалар бериш кўзда тутилган: Redmi Note 8 Pro, Redmi 8A, Redmi Note 8T, Redmi Note 7, Redmi 7A, Mi Note 10, Mi 9 Lite, Mi 9T ҳамда Mi A3.

Булардан ташқари, акция доирасида ақлли билагузук, қулоқчин, ноутбук, телевизор, чангютгич, чойнак, рюкзак ва бошқа Xiaomi маҳсулотларига ҳам озроқ миқдорда чегирмалар бор.

Хабарга кўра, мазкур акция 15 март куни, Москва вақти билан соат 23:59 гача давом этади. Демак, айни дамда Россияда бўлган мухлисларимиз мана бу ҳавола орқали ўтиб, ўзларига керакли гаджетларни арзонроқ нархда харид қилишлари мумкин. Сизда эса улардан бирортасини Россиядаги бирор яқинингиз орқали буюртма қилдириб олиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Xiaomi ва Redmi смартфонларининг расмий прошивкалари «хазинаси»га марҳамат!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.