NFC чипли, ихчам ва арзон Redmi Watch намойиш этилди

  •   DiMaX
  •  596
  •  27.11.2020 10:14

NFC чипли, ихчам ва арзон Redmi Watch намойиш этилди

Xiaomi корпорациясининг арзончи суббренди Redmi Note 9 5G, Redmi Note 9 Pro 5G ҳамда Redmi Note 9 4G русумли смартфонларини тақдим этгани ҳақида ёзгандик. Булардан ташқари, кечаги тадбирида Redmi бренди ўзининг биринчи ақлли соатини ҳам намойиш қилган.

ЎҚИНГ: Қуввати 5 кунга етувчи ностандарт смартфон – Poco M3 намойиш қилинди

Бу – анчадан бери кутилаётган Redmi Watch русумли смарт-соат бўлиб, ўзининг соддалиги ва арзонлиги билан эътиборга лойиқ. Олдиндан буюртма бўйича уни 40 долларга олиш мумкин, чакана савдога чиққач эса нархи 45 долларга тўғри келади.

Redmi Watch рангли экранининг ўлчами диагоналига 1,4 дюймни ташкил этади, унда пикселлар зичлиги эса 323 PPI бирликка тенг. Компания унда 20 дан ошиқ циферблат, пульснинг мунтазам кузатиб бориш, уйқу сифати мониторинги ва еттита спорт режимини ваъда қилмоқда.

ЎҚИНГ: Битта қувватда 14 кунгача ишловчи Xiaomi Mi Watch Revolve тақдим этилди: нарх ва жиҳатлари

Янги смартвочнинг автоном ишлаш даври 12 кунгача бориши мумкин; унга компаниянинг Xiao Ai овозли ёрдамчиси жорий этилган. Redmi Watch сувдан ҳимояланган (5ATM) ва NFC модули билан таъминланган. Корпусининг енгиллигини ҳам таъкидлаш жоиз – атиги 35 грамм тош босади. Xiaomi уни ўз юртида 1 декабрдан очиқ савдога чиқаради.

Компания бу маҳсулотини Xiaomi Mi Watch Lite номи остида глобал бозорга ҳам чиқариши айтилган. Сўнгги хабарларга кўра, бу модел аллақачон АҚШнинг Федерал алоқа комиссияси (Federal Communications Commission, қисқартмаси – FCC) сертификатини олган.

ЎҚИНГ: Хитойликлар ўз-ўзини қувватловчи илк смарт-соатни тайёрлашди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!