Nubia Red Magic 7 смартфонининг тақдимот санаси маълум бўлди
Бир неча ойдан бери кўпчиликнинг диққат эътиборида бўлаётган Red Magic 7 қурилмасининг қачон тақдим этилиши маълум бўлди.
Компаниянинг расмий баёнотига кўра, смартфон 17 февраль Хитой вақти билан соат 15:00 тақдим этилади.
Nubia'нинг Weibo платформасидаги постерида “серия“ ёзувини кўриш мумкин. Демак, тадбирда биттадан кўп смартфон тақдим этилади.
Red Magic 7 модели TENAA томонидан сертификатланган бўлса, Pro модель 3C томонидан сертификатланди ҳамда ушбу модель 165 ватт қувватлаш технологияси билан жиҳозланиши маълум бўлди.
Шунингдек, икки қурилма Snapdragon 8 Gen1 чипи ҳамда экраности селфи камерасига эга бўлади.