OPPO Find X2 Lite чиқди – 5G’да ишловчи, квадрокамерали ярим флагман!

  •   DiMaX
  •  795
  •  20.04.2020 10:55

OPPO Find X2 Lite чиқди – 5G’да ишловчи, квадрокамерали ярим флагман!

Март ойида Oppo компанияси Find X2 ҳамда Find X2 Pro флагманларини тақдим этган эди. AnTuTu сервисининг март ойидаги энг қудратли смартфонлар рейтингида уларнинг Pro-версияси 606 389 балл билан барча рақибларини «ер тишлатган». Бундан ташқари...

ЎҚИНГ: Дунёдаги энг қудратли смартфон энди Lite-версияда чиқяпти

Куни кеча шу флагманларнинг «соддалаштирилган» версияси — OPPO Find X2 Lite ҳам тақдим этилди. Унинг томонлари ўзаро 20:9 нисбатли OLED дисплейи диагоналига 6,4 дюймлик ўлчамга ҳамда Full HD+ форматидаги (2400х1080 пикселлик) тасвир аниқлигига эга. Экраннинг ўзига дактилоскопик датчик ҳам ўрнатилган ва устига Corning Gorilla Glass 5 ҳимоя шишаси ётқизилган.

OPPO Find X2 Lite дисплейидаги томчисимон кемтикка нақ 32 мегапикселлик селфи-камера ўрнатилган.

ЎҚИНГ: DxOMark тахтига – Xiaomi Mi 10 Pro ёнига атиги 48 МПлик камера билан ким чиқиб олди?

Бош камера эса тўртталик: 48 МПлик асосий (f/1.7) ҳамда 8 МПлик кенг бурчакли модуллар, шунингдек, ҳар бири 2 МПлик чуқурлик датчиги ва саҳна чуқурлиги сенсори.

Мазкур смартфон 5G тармоғини қўллаб-қувватловчи ўрта тоифали процессор – Snapdragon 765G базасида ишлайди. OPPO уни фақат бир хил – 8/128 гигабайтлик тезкор/доимий хотирали вариантда чиқаряпти. Find X2 Lite аккумулятори эса 4025 мА/соатлик бўлиб, 30 ваттлик VOOC 4.0 технологияси бўйича тезкор қувватланади. Батареянинг дастлабки 50 фоизгача тўлиши учун атиги 20 дақиқа кифоя қилади.

ЎҚИНГ: Oppo Ace 2 намойиш қилинди: кўп томонлама рекордчи флагман!

Find X2 Lite контактсиз тўловлар учун NFC чипига, замонавий Bluetooth 5.1 интерфейсига эга. OPPO уни энг сўнгги – ColorOS 7 график қобиғи остидаги Android 10 операцион тизими билан тақдим этган.

Энг асосий масалага келадиган бўлсак, OPPO Find X2 Lite қиммат эмас, лекин унча арзон ҳам эмас – 500 еврога нархланган. Харидорлар унинг Pearl White ёки Moonlight Black рангдаги корпуслисини танлаб олишлари мумкин.

ЎҚИНГ: Meizu 17 янги тестда Xiaomi Mi 10, Oppo Find X2 Pro ҳамда Huawei P40 Pro’ларни маҳв этди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!