Қайси смартфонлар ишлатилса ҳам нархини кўп йўқотмайди?

  •   DiMaX
  •  2877
  •  15.07.2020 14:08

Қайси смартфонлар ишлатилса ҳам нархини кўп йўқотмайди?

Смартфонсозлик ривожлангани сайин, тутилган телефонларнинг иккиламчи бозори ҳам гуллаб-яшнамоқда. Хўш, ишлатилган смартфонларнинг нархлари янгилариникидан қанчалик арзон бўлади ўзи?

ЎҚИНГ: ТОП-10: Ишлатилса ҳам нархини кўп йўқотмайдиган смартфонлар

Huishoubao компанияси мобил қурилмаларнинг ишлатилгач ҳам қиймати сақланиши бўйича рейтинглар эълон қилиб келади. Яқинда у жорий йилнинг биринчи ярми ҳолатига кўра иккиламчи бозор ҳақидаги маълумотларни эълон қилди.

Мазкур рейтингда Xiaomi компанияси биринчи ўринни эгаллаган – эгалари янги смартфон олишга қарор қилганларида унинг смартфонлари ўз қийматини энг кам йўқотар экан.

Иккинчи ўринни OnePlus телефонлари эгаллаган бўлса, учинчи ўринда ҳам аслида «Хитойча Apple»нинг бўлинмаси бўлган Black Shark брендининг геймерофонлари келмоқда. Huawei компанияси ҳамда унинг Honor бренди смартфонлари тегишлича тўртинчи-бешинчи поғоналарни банд этиб, Apple олтинчи ўринга тушиб кетган.

ЎҚИНГ: Android-смартфонлар икки баравар тез арзонлашади!

Лекин алоҳида моделларни олиб қараганда, Huawei P40 Pro биринчи ўринни эгаллаган. Ундан кейинги ўринда Honor 30 Pro бўлса, кучли учликни OnePlus 8 Pro якунлаб берган.

Ишлатилганида қийматини кўп йўқотмайдиган смартфонлар ўнталигида кейинги поғоналарни Xiaomi Mi 10 Pro, Black Shark 3 Pro, Redmi K30 Pro Zoom Edition, Nubia Red Devil 5G, Vivo NEX 3S, Oppo Find X2 Pro ва Samsung Galaxy S20 Ultra флагманлари банд этган.

ЎҚИНГ: Жаҳондаги энг арзон пентакамерали смартфон чиқди, яна NFC чипиям бор! (+видео)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.