ҚИЗИҚ ВИДЕО: Энг биринчи iPhone’ни энг сўнгги iPhone 11 Pro билан таққослаймиз!

  •   DiMaX
  •  2139
  •  09.11.2019 17:31

ҚИЗИҚ ВИДЕО: Энг биринчи iPhone’ни энг сўнгги iPhone 11 Pro билан таққослаймиз!

Apple корпорацияси илк iPhone’ни эълон қилганида, мобил алоқа бозорини «эгаллаб олган» йирик телефон брендлари бу янгиликни киноя ва заҳарханда билан қарши олишган. Лекин мазкур қурилма телефонсозликда янги даврни – сенсор экранли, тугмачасиз смартфонлар эрасини бошлаб берди.

ЎҚИНГ: Илк iPhone'ни рақиблар қандай майна қилгани ва йўқликка равона бўлишгани ҳақида

Орадан ўтган ўн икки йил мобайнида Apple смартфонлари ишончни оқлаб, корпорация нуфузини сайлаб келмоқда. Яқинда тақдим этилган iPhone 11, iPhone 11 Pro ҳамда iPhone 11 Pro Max моделлари ҳам шулар қаторидадир; Россия Федерациясининг сифат назоратига ихтисослашган «Роскачество» ташкилоти рейтингида улардан бири энг зўр смартфон, деб топилган.

Таниқли техноблогер Маркес Браунли (Marques K. Brownlee) ўзининг YouTube-каналида қизиқарли ролик эълон қилди. Унда биринчи – 2007 йили Стив Жобс тақдим этган оригинал iPhone ўзининг ҳозирча сўнгги авлод вакили – iPhone 11 Pro билан ўзаро солиштириб кўрсатилган.

Видеолавҳада мазкур икки айфоннинг дизайнидаги, камерасининг сифатидаги, функционаллиги ва бошқа параметрларидаги фарқлари намоён этилган.

Экрани диагоналига 5,8 дюймлик iPhone 11 Pro (сотиб олиш) олдида унинг илк «аждод»и – 3,5 дюймлик iPhone жуда кичкина кўринади. Маълум бўлишича, камера – айфонлар босиб ўтган ўн икки йиллик тараққиёт йўлида энг кучли яхшиланган жиҳатлардан бири экан. Биринчи айфонда атиги 2 мегапикселлик камера бўлган, ҳозиргилари эса профессионал фотоаппаратлар билан бемалол беллаша олади.

Дарвоқе, энг янги ҳамда кейинги йиллардаги айрим русумлардаги iPhone’ларни 3 760 000 сўмдан бошланувчи нархлар эвазига Terashop.uz интернет-дўконимиздан сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: 2 000 долларлик iPhone қиммат, дейсизми? 71 520 долларлиги чиқди! (+видео)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!